Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистондаги 2021 йил энг кўп гўшт етиштирилган ҳудудлар

Рўйхатда Қашқадарё вилояти 310,8 минг тонна маҳсулот билан етакчилик қилмоқда.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда ҳудудлар кесимида қанча гўшт етиштирилгани бўйича ахборот эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикада 2 миллион 640,4 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Ҳудудлар кесимида етиштирилган гўшт (тирик вазнда) ҳажми қуйидагича:

  1. Қашқадарё вилояти — 310,8 минг тонна;
  2. Самарқанд вилояти — 305,3 минг тонна;
  3. Тошкент вилояти — 278,0 минг тонна;
  4. Бухоро вилояти — 274,1 минг тонна;
  5. Жиззах вилояти — 226,7 минг тонна;
  6. Сурхондарё вилояти — 201,5 минг тонна;
  7. Фарғона вилояти — 179,5 минг тонна;
  8. Андижон вилояти — 178,4 минг тонна;
  9. Навоий вилояти — 171,6 минг тонна;
  10. Хоразм вилояти — 166,5 минг тонна;
  11. Наманган вилояти — 163,9 минг тонна;
  12. Қорақалпоғистон — 116,1 минг тонна;
  13. Сирдарё вилояти — 68,0 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилаётган 5 та давлат хабар қилинганди. Шунингдек, Сенат айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилувчи қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берилди.