Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 17:12 · 03.02.2022

Сенат айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилувчи қонунни маъқуллади

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенат айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилувчи қонунни маъқуллади
Фото: «kremenki-gorod.ru»

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати мамлакатга олиб кириладиган айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилишни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилган.

Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда амалдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Таъкидланишича, Солиқ кодексига Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, мол, қўй ва товуқ гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, музлатилган балиқ кабиларни олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланма 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Шунингдек, киритилаётган янгиликлар орқали фуқароларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кучайтирилмоқда. Яъни, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда ногиронлик пенсиялари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам тайинланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, таълим муассасаларида ўқиётган етим болаларга 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қайд этилишича, республика ҳудудида карантинли вазият юзага келиб, чеклов чоралари қўлланилган тақдирда, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб ўз вақтида мурожаат эта олмай, чекловлар тугатилганидан кейин бир ой ичида мурожаат этса, уларга пенсия олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан пенсия тайинланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблаш жами даври 3 йилдан 6 йилга ўзгартирилмоқда.

Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра автомототранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга эканлиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартириш билан Савдо-саноат палатасига маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Аввалоқ Депутатлар айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилувчи қонунни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда