Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилаётган 5 та давлат
Рўйхатда Беларусь етакчилик қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилаётган давлатлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, мамлакат 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган. Маҳсулот импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
- Беларусь — 18,7 минг тонна
- Қозоғистон — 4,2 минг тонна
- Украина — 2,6 минг тонна
- Россия — 629 тонна
- Молдова — 660 тонна
Ўз навбатида, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.
Аввалроқ ноябрь ойида мол гўшти нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,8 фоизга арзонлашгани, йил бошидан буён ўртача 11,2 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.






