Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Собиқ Goldman Sachs банкири Prada молиявий директори бўлди

Бонини 2 май куни лавозимга киришади.

Фото: «apnews.com»

Италиянинг Prada SpA мода уйи Goldman Sachs Group Inc. компаниясининг собиқ ходими Андреа Бонинини янги молия директори этиб тайинлади. Бу ҳақда Prada баёнотида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Бонини 2 май куни лавозимга киришади. У Goldman Sachs’да инвестиция банкири бўлиб ишлаган.

Бонини банкда дастлаб Италиядаги инвестициялар бўйича бўлимни, кейин мода брендлари ва ҳашаматли товарларга сармоя киритишга қаратилган халқаро бўлимни бошқарган.

Қайд этилишича, Prada’да Бонини 2016 йилдан бери молия директори лавозимида ишлаб келаётган Алессандра Коццанининг ўрнини эгаллайди. Бонини Prada бош директорлари Миуччи Прада ва Патрицио Бертеллига бевосита ҳисобот беради.

Аввалроқ JPMorgan метаоламда ваколатхона очган биринчи банк бўлгани хабар қилинганди.