Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган 6 та давлат

Импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 278 минг тоннага камайди.

Фото: «heidelbergcement.com»

Ўзбекистон сўнгги 2 ойда 252 минг тонна цемент импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қиймати 9,7 миллион долларга тенг бўлган 252,1 минг тонна цемент импорт қилинган. Цемент импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 278 минг тоннага камайган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Тожикистон — 125 минг тонна;
  2. Қирғизистон — 68,3 минг тонна;
  3. Қозоғистон — 57,5 минг тонна;
  4. Эрон — 930 тонна;
  5. Россия — 138 тонна;
  6. Туркманистон — 135,8 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида цемент нархи кўтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда юридик шахсларга цементни чекловларсиз экспорт қилишга рухсат берилиши ҳақида хабар берилди.