Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Уруш таъсири: «Сбербанк»нинг собиқ топ-менежери Россияни тарк этди

«Ведомости» манбалари Хасиснинг мамлакатни қачон тарк этгани ҳақида турли маълумотларни келтирмоқда.

«Сбербанк» бошқаруви раисининг собиқ биринчи ўринбосари Лев Хасис АҚШга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Ведомости» манбалари. У Америка фуқаролигига эга.

Нашрнинг ёзишича, банк унга электрон тижоратни ишониб топширишни режалаштирган бўлса-да, у билан ҳамкорликни давом эттирмайди.

«Ведомости» манбалари Хасиснинг мамлакатни қачон тарк этгани ҳақида турли маълумотларни келтирмоқда. Бири у Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан сўнг дарҳол чиқиб кетганини даъво қилса, иккинчиси Хасис бундан бироз олдин мамлакатни тарк этганини таъкидлайди.

Нашр суҳбатдошининг фикрича, собиқ топ-менежернинг кетиши банкнинг «Самокат» хизматидаги вазиятни мураккаблаштиради. Бу, хусусан, ҳудудлардаги хизмат ишининг қисқаришига олиб келди.

«У ‘Сбербанк’ топ-менежерлари орасида биринчилардан бўлиб мамлакатни тарк этди, бу эса ходимларни ҳайратда қолдирди. Ундан кейин технологик блокни бошқарган Давид Рафаловский (катта вице-президент, гуруҳнинг техник директори — таҳр.) ҳам Россиядан кетди», — деди банкдаги нашр манбаси.

Маълумот учун, 15 апрель куни «Сбербанк» Хасиснинг 2022 йил 1 июндан бошлаб банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимини тарк этиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг у электрон тижорат ҳолдингининг президенти бўлиши режалаштирилган эди.

Аввалроқ «Яндекс» компаниясининг Россиядаги бош директори Елена Бунина мамлакатни тарк этганди.