Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Хитой ҳукуматининг Жек Ма ишига оид текшируви ҳақидаги миш-мишлар фонида Alibaba акциялари тушиб кетди

Ханчжоу шаҳар хавфсизлик бюроси Ма фамилияси бўлган одамга нисбатан «мажбурий чора кўргани» ҳақида хабар берилган.

Фото: Reuters

Alibaba акциялари 3 май куни компания асосчиси Жек Мага нисбатан ҳукумат хавфсизлик текшируви ўтказилаётгани ҳақидаги тасдиқланмаган миш-мишлар туфайли 9 фоиздан кўпроққа тушганидан кейин тахминан 1 фоизга арзонлашди.

Хитой давлат оммавий ахборот воситалари аввалроқ Ханчжоу шаҳар хавфсизлик бюроси Ма фамилияси бўлган одамга нисбатан «мажбурий чора кўргани» ҳақида хабар берган эди, дея хабар беради CNBC. У интернетдан миллий хавфсизликка таҳдид қилишда фойдаланганликда айбланмоқда.

Бундай «мажбурлаш чоралари» доирасида шахс ҳибсга олиниши мумкин. CNBC бу хабарни тасдиқлай олмади. Alibaba ва Жек Ма жамғармаси изоҳ сўровига жавоб бермади.

Хитой давлат оммавий ахборот воситаларининг кейинги хабарларида айбланувчининг исми битта эмас, иккита белгидан иборатлиги ҳақида маълумот берилган. Жек Манинг хитойча исми фақат битта белгидан иборат.

Маълумот учун, Жек Ма 2020 йилда Alibaba директорлар кенгашини тарк этди. Компания 2021 йил июль ойида Ма учун бошқарув масъулияти қолмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Хитой Бозор назорати бош давлат бошқармаси Alibaba’ни монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун жаримага тортганди.