Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Карьера

«Таиландда ўзбекистонликлар учун 5-10 минг доллар маошли иш ўринлари борлиги ёлғон» — бош консулхона

Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний тарзда қўшни давлатлар ҳудудига олиб ўтилмоқда.

Таиландда ўзбекистонликлар учун 5-10 минг долларлик иш ўринлари таклиф этилаётгани тўғрисида эълонлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси ушбу эълонлар ёлғон эканини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳудудида 5-10 минг доллар маошли иш таклиф этиш бўйича ёлғон эълонлар тарқалмоқда. 

Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний тарзда қўшни давлатлар ҳудудига олиб ўтилмоқда. Шунингдек, уларнинг мажбурий меҳнат ва одам савдоси қурбонига айлангани кузатилмоқда.

Ўзбекистонликлардан ёлғон маълумотларга ишонмаслик, осон иш таклифларига эътибор бермаслик ва уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик сўралган.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган. Шу билан бирга, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортган.

Аввалроқ Ўзбекистонда офисда ишловчиларнинг 42 фоизи касбини жисмоний меҳнатга алмаштиришга тайёрлиги ва бунга уларни нима ундаши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий маълумотсиз бўла туриб қандай иш топиш мумкинлиги ҳақида хабар берилди.