Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Карьера

Литвада ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Литванинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан ҳайдовчилар ишга таклиф этилган.

Фото: Flickr

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Литвада ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун бўш иш ўринларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Литванинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан B, C, E тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

Унга кўра,

  • ойлик иш ҳақи — 2100–2550 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда);
  • тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
  • ётоқхона ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар қуйидагича:

  • 25-55 ёшгача бўлган эркаклар;
  • хорижда камида 1 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси;
  • рус тилида эркин гапириш (инглиз тилини билиши қўшимча устунлик беради);
  • судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 8 август соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкинлиги айтилган. Улар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин:

Рўйхатдан ўтиш

Аввалроқ Сербияда ишламоқчи бўлганларга бўш иш ўринлари таклиф қилинганди. Маълум қилинишича, Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади. Иш ҳақи соатига 3 евродан тўланади. Таъкидланишича, фуқароларнинг турар жойи ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.