Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Молия вазирлиги Open Budget порталидаги узилишларга изоҳ берди

Молия вазирлиги Open Budget порталига киришдаги қийинчиликларга изоҳ берди. Йўқотилган ҳар бир вақт учун компенсация тариқасида овоз бериш жараёни узайтирилади.

Фото: Kommers.uz

Молия вазирлигининг Open Budget порталига киришда қийинчиликлар юзага келмоқда. Вазирлик ахборот хизмати узилишларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, айни вақтда Open Budget портали фаолиятида қийинчиликлар кузатилаётганига бир вақтнинг ўзида кўплаб фуқароларнинг сайтга ташриф буюриши сабаб бўлмоқда.

Портал узлуксиз фаолият кўрсатиши учун техник ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Йўқотилган ҳар бир вақт учун компенсация тариқасида овоз бериш жараёни узайтирилади. 

Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми 24 августдан старт олди. Ушбу мавсум учун республика бўйлаб қарийб 1 трлн 62 млрд сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига иккинчи ярим йилда яна 1 триллион сўм йўналтирилишини айтганди.

Президентнинг таъкидлашича, «бу тажриба жуда катта натижа беряпти» ва «одамлар бундай лойиҳаларга дахлдор бўлиб, бунёд қилинган инфратузилмадан фахрланиб, уларни асраб-авайлаб фойдаланяпти».

Шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 85,4 миллиард сўм маблағ ажратилиши хабар қилинганди.