Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензиндан воз кечилади
«Ўзбекнефтгаз» бензинни янада сифатли қилиб ишлаб чиқаришни мақсад қилган

Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб «Аи-80» маркали бензиндан воз кечилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» департамент директори Хушнуджон Маҳмудов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«‘Aи-80’ бензини асосан халқимизни, истеъмолчиларни ўйлаб ‘Ўзбекнефтгаз’ томонидан ишлаб чиқариляпти ва арзон нархда таклиф этиляпти. Бугунги кунда ҳам ушбу маркали бензин 6800-6900 сўм атрофида сотилмоқда», — дея таъкидлаган Хушнуджон Маҳмудов.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» стратегиясида келгуси йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечиш ва янада сифатли қилиб ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бориш кўзда тутилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда бензин нархи нега қимматлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг бошланғич нархи 70 фоиз кўтарилгани ҳақида хабар берилди.






