Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Карьера 10:30 · 30.01.2022

Ўқишни ташлаб, миллиардерга айланган Марк Цукерберг аслида ким?

Техногигантлар Facebook’ни сотиб олишга кўп ҳаракат қилган.

Ўқишни ташлаб, миллиардерга айланган Марк Цукерберг аслида ким?
Фото: Getty Images

Марк Цукерберг америкалик миллиардер ва техногигант. Яҳудийлар оиласида туғилган Марк болалигидан дастурлашга қизиққан. Бунда унинг отаси катта роль ўйнаган. Қуйида расман ойлиги 1 долларни ташкил этган бизнесмен ҳақида сўз боради.

Марк Цукербергнинг болалиги

Марк Элиот Цукерберг 1984 йил АҚШнинг Нью-Йорк штатида яҳудий шифокорлар оиласида туғилган. Маркнинг онаси Карен психиатр, отаси Эдвард эса тиш шифокори бўлиб ишлаган. Маркдан ташқари, Цукерберглар оиласида яна уч нафар қиз фарзанд ҳам бор эди: Рэнди, Ариэль и Донна.

Facebook асосчиси диний томондан қаттиққўллик билан тарбияланган. Бироқ, Марк 18 ёшга тўлганида, у атеист, яъни худосиз эканлигини ва яҳудийлик анъаналарига риоя қилмаслигини эълон қилган.

Коллаж: Маркнинг болалиги

Марк 9 ёшида, отаси унга компьютер совға қилганда дастурлашга қизиқа бошлади. Отаси унга Atari BASIC дастурлаш тилининг асосий элементларини кўрсатиб берди.

Цукерберг дастурлашга қизиқиб, ўрта мактабда ўзининг биринчи компьютер ўйинларини яратди. График дастурлашда Маркка чизишни биладиган мактабдаги дўстлари ёрдам берди.

1996 йилда 12 ёшли Марк Цукерберг оила аъзоларига маҳаллий тармоқ орқали мулоқот қилиш имконини берувчи ZuckNet номли биринчи тўлақонли дастурий маҳсулотни яратди.

Бошланғич мактабни тугатгач, Цукерберг дастурчи сифатидаги иқтидорини ривожлантиришга қарор қилди ва Phillips Exeter Academy нуфузли мактаб-интернатида ўқишни бошлади. У ерда ўқитувчилар асосий эътиборни дастурлаш ва қадимги юнон тилини ўрганишга қаратган.

Microsoft’га рад жавобини берган Марк

Цукерберг ўз диссертацияси учун интернет фойдаланувчиларининг мусиқий дидини аниқлаш учун дастур — Synapse яратди, кейинчалик Microsoft уни ёш дастурчидан 2 миллион долларга сотиб олмоқчи бўлди. Гигант IT-компания раҳбарияти Маркка ўқишни тугатишдан олдин унинг ходими бўлишни таклиф қилган, бироқ йигит «илҳом сотилмайди», дея мукофотдан ҳам, ҳамкорликдан ҳам бош тортган.

2002 йилда Марк Цукерберг кутилмаганда Гарварднинг психология факультетига ўқишга кирди. Унинг бу қарорига онаси катта таъсир кўрсатди. Аммо психология билан бир вақтда у дастурлашни чуқурроқ ўрганиб борди. Бунинг учун у информатика бўйича қўшимча курсларда қатнашди.

Университетда иккинчи курсда ўқиётгандаёқ Марк талабалар учун CourseMatch дастурини яратди. Унинг ёрдамида талабалар бир-бирлари билан тажриба алмашиши мумкин эди.

Фото: Маркнинг талабалик даври

Гарвардда кўплаб Америка университетларида бўлгани каби талабалар фотосуратларининг базаси йўқ эди. Марк Цукерберг эса университет деканлари ва профессор-ўқитувчиларига интернетда шундай маълумотлар базасини яратишни таклиф қилди, бироқ унинг таклифи маъқулланмади.

Шундан сўнг Марк университет маълумотлар базасига бузиб кириб, ўзи махсус яратган веб-сайтга талабаларнинг жуфт-жуфт бўлган суратларини фаол жойлаштира бошлади ва у ерда жозибадорроқ бўлган иккита фотосуратдан бирига овоз беришни таклиф қилди.

Бир неча соат ичида сайтга беш юз киши ташриф буюрди. Гарвардда бу борадаги жанжал туфайли профессор-ўқитувчилар ресурсни ёпишга қарор қилди. Бироқ талабаларнинг фаол босими остида ушбу қарор бекор қилинди.

Facebook’нинг «старт» олиши

Марк қайта тикланган талабалар сайтини муваффақиятли ривожлантиришни бошлади, кейинчалик у Facebook глобал ижтимоий тармоғига айланди.

Марк Цукерберг Facemash дастури асосида Facebook ижтимоий тармоғи кўринишидаги коммуникацион «дурдона» яратди ва бу Гарвард талабаларининг маҳаллий тармоқдаги мулоқотини кенгайтирди. Бунда унга курсдошлари Крис Хьюз, Эдуардо Саверин ва Дастин Московиц ёрдам берди. Бир ҳафта ичида йигитлар Facemash’дан ўн баробар кўпроқ машҳур бўлган янги сайтни яратди.

Фото: Марк Цукерберг, Дастин Московиц и Крис Хьюз

Саноқли кунлар ичида Facebook лойиҳаси Гарвард кампусидан ташқарига чиқди. Унга Бостон, Нью-Йорк, Массачусетс ва Канададаги университетлар қўшилди. Тез орада Стэнфорд ва Колумбия университетлари ҳам Facebook’да эди.

Гарвардни ташлаган Цукерберг

Кўп ўтмай Facebook асосчиси Марк Цукерберг лойиҳани ривожлантириш учун катта сармоя зарурлигини тушунди. Шунинг учун у Билл Гейтсдан «ўрнак олиб», Гарвардни ташлаб, ота-онаси ўқиш учун ажратган барча пулни (85 минг доллар) лойиҳага сармоя қилди.

2004 йилнинг ёзида дастурчи Пало Альтога кўчиб ўтди ва ўз лойиҳасини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказди ва Facebook бош директорига айланди.

Фото: Марк Гарвардда

Кейинроқ Марк Цукерберг лойиҳага йирик инвесторларни жалб қилишга муваффақ бўлди, бу эса унга ижтимоий тармоқни жаҳон даражасига кўтаришда ёрдам берди. Дастурчининг ёрдамчилари орасида Америка интернетининг «диний арбоби» ва файл алмашиш дастури — Napster яратувчиси Шон Паркер, PayPal тўлов тизимининг асосчиси, бизнесга ярим миллион доллар сармоя киритган Питер Тил ва Linkedin номли биринчи бизнес ижтимоий тармоғи асосчиси Рид Хоффман бор эди.

2005 йилда Марк Цукерберг «Facebook.com» доменини 200 минг долларга сотиб олди. Ўша вақтда сайтнинг 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор эди, уларнинг сони кундан-кунга ошиб борди, бу эса Facebook’га Американинг еттинчи энг машҳур сайти бўлиб қолишига имкон берди. Бу ҳали бошланиши эди.

IT-наҳанглар

Шундай қилиб, Марк IT-бизнесининг йирик наҳангларини ўзига жалб қилди. Улар эса ёш дастурчига лойиҳани сотишни таклиф қиларди. Ўз навбатида, Цукерберг адоғи кўринмас таклифларга фақат рад жавобини беришда ва лойиҳани рекорд тезликда ривожлантиришда давом этди.

Марк Цукербергнинг юлдузли онлари 2007 йилда, Microsoft Facebook’ни 15 миллиард долларга баҳолаб, компаниянинг 1,6 фоиз улушини 240 миллион долларга сотиб олган пайтда келди.

2008 йилда дастурчи Дублинда компаниянинг халқаро штаб-квартирасини очди ва 2009 йилда биринчи фойдани оммага эълон қилди. 2015 йилда Facebook дунёда энг кўп ташриф буюрилган иккинчи веб-сайтга айланди, Марк Цукерберг эса 1 долларлик расмий маош билан энг ёш «долларли миллиардер»га айланди. Дастурчи сайёрадаги энг нуфузли шахс ва 40 ёшгача бўлган энг муваффақиятли бизнесмен унвонларини қўлга киритди.

Фото: Марк IT-гигантга айланди

2012 йилда компания 1 миллиард доллар эвазига Instagram ижтимоий тармоғини сотиб олди. 2014 йилда эса 19 миллиард долларга WhatsApp мессенжери ҳам Facebook’нинг таркибига кириб кетди. Шундай қилиб бир вақтлар лойиҳасини IT-бизнесининг йирик наҳангларига яхши пулга сотмаган Маркнинг ўзи энди техногигант эди.

Айни вақтда Маркнинг молиявий ҳолати 113 миллиард долларга баҳоланмоқда. У дунёнинг энг бой бизнесменлари рейтингида 8-ўринда туради.

Аввалроқ Amazon асосчиси Жефф Безоснинг муваффақият йўли ҳақида материал эълон қилинганди. Шунингдек, Tesla ва SapaceX асосчиси Илон Маск ҳақида ҳам батафсил маълумот берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди