Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:31 · 16.01.2022

Кубалик иммигрантнинг ўғлидан Amazon асосчисигача: миллиардер Жефф Безос ҳикояси

Биснесменда онлайн дўконнинг номи бўйича Amazon’дан ташқари яна бир нечта вариант бўлган.

Кубалик иммигрантнинг ўғлидан Amazon асосчисигача: миллиардер Жефф Безос ҳикояси
Фото: Kommers.uz

Қандай қилиб миллиардерга айланиш ва дунёдаги энг бой одамлар қаторидан жой олиш мумкин? Бу саволга универсал бир жавоб йўқ. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт йўли бор. Қуйида эса илк долларини McDonald’s’да ишлаб топган миллиардер Жефф Безос ҳақида сўз боради.

Жефф 1964 йил 12 январда Тед Йоргенсен ва Жаклин Йоргенсен оиласида туғилди. Ҳомиладорлик пайтида Жаклин 16 ёшда, Тед эса 18 ёшда эди. Тедда ота бўлиш истаги йўқ эди, унинг даромади кун кечиришга зўрға етарди ва бундан ташқари, йигит спиртли ичимликка ружу қўйганди. Кичкина Жеффри бир ярим ёшга тўлганда икки ёш тақдир йўлларини алоҳида давом эттиришга қарор қилди.

Фото: Жефф Безос болалигида

Ажримдан сўнг Тед кўп йилларга ғойиб бўлди, унга ўғлининг тақдири қизиқ эмасди. Орадан ўнлаб йиллар ўтгач, тахминан 2012 ёки 2013 йилларда Жефф муваффақиятли бизнесменга, унинг Amazon компанияси эса чакана савдо лидерига айланганда Тед ўғлининг зафаридан хабар топди.

Тед ўғли билан муносабатларни тиклашга ҳаракат қилди. Бироқ америкалик миллиардер узоқ ўтмишини «ковлаштиришдан» манфаатдор эканига мубҳа бор. Ахир Жеффнинг ҳаётида уни тарбия қилган умуман бошқа одам бор эди.

Кубалик иммигрант

Гап шундаки, 1968 йилда Жеффнинг онаси Кубадан келган иммигрант Мигель Безосга турмушга чиқди. Турли манбаларга кўра, Мигель АҚШга 1962 йилда келган ва ўша пайтда инглиз тилида фақат битта сўз — hamburger’ни билар эди.

Мигель 4 ёшли Жеффни асраб олди ва унга ўз фамилиясини берди. Улар ҳозир ҳам бирга. Бир вақтлар Жефф Интернет-тижорат оламида энди-энди номи чиққан бизнесменга айланаётганда тарбия қилган отаси ҳақида шундай деганди:

«Менинг ҳақиқий отам — Мигель».

Фазогир бўлишни орзу қилган Жефф

Жефф болалигида ўша даврнинг кўплаб ўғил болалари сингари фазогир бўлишни орзу қилган. Чунки бўлажак миллиардер 5 ёшлигида, аниқроғи 1969 йилда АҚШнинг Аполлон-11 космик кемаси Ойга учирилганди. Ўшанда одамзод илк бор ойга қадам қўйган.

Фото: Жефф Безос ёшлигида

Кейинчалик болаликдаги орзулар ўрнини каттароқ мақсадлар эгаллаган бўлса-да, Жефф 2021 йил ёз фаслида ўзининг Blue Origin компаниясининг New Shepard фазо кемасида космосга чиқишни уддалади.

Жефф болалигини Техасда бобосининг ранчосида ўтказган. Айнан бобоси Лоуренс Престон Жайс ёш Безосда технология ва компьютерларга қизиқишни уйғотган. Жайс 1968 йилда нафақага чиққанга қадар Атом энергияси бўйича АҚШ комиссиясининг минтақавий директори бўлиб ишлаган. Бунга қадар Безоснинг бобоси ракетага қарши мудофаа тизими ва космик технологиялар яратиш устида иш олиб борган АҚШ Мудофаа вазирлигининг DARPA бўлимида ишлаган.

Ихтирочи Жефф

Ёш Жефф янги нарсалар, турли хил қурилмалар ихтиро қилишни яхши кўрарди. Буларнинг барчаси ўйиндек эди. Кўплаб қурилмалар ҳақиқатан ҳам ишларди. Уйнинг гаражи бобоси томонидан етказиб берилган ҳар хил эҳтиёт қисмлари билан тўлиб кетарди.

Бўлажак миллиардернинг илк иш жойи

Қўшма Штатларда одат бўлганидек, ҳатто ўқиш пайтида ҳам Жефф пул топиш учун ишларди. McDonald’s унинг биринчи ёзги иш жойи бўлган. Жеффга иш жойи ёқмаган бўлса-да, McDonald’s’даги баъзи автоматлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш қизиқ эди.

1982 йилда Жефф Майамидаги ўрта мактабни муваффақиятли тугатди, синф номидан хайрлашув нутқини сўзлашдек нуфузли имкониятга эга бўлди (АҚШда шунга ўхшаш шараф энг яхши талабаларга берилади).

Хайрлашув нутқида у орзусини айтди — бир кун келиб Ердан ташқарида космик меҳмонхоналар, парклар ва колонияларни кўриш. Жефф уни амалга ошириш йўлидаги биринчи қадамни 2000 йилда ташлади. Ўшанда Безос Blue Origin фазо компаниясига асос солди.

Жефф Принстон университетида

Жефф Принстон университетига ўқишга кирди ва у ерда физикани ўрганишни бошлади. Бироқ, у тез орада компьютер фанлари ва муҳандислик учун физикадан воз кечди. Ёзда эса бўлажак миллиардер ёлланма дастурчи бўлиб ишлай бошлади. Ўқишдаги яна бир муваффақият: Жефф Принстон университетини энг юқори кўрсаткичлар билан тамомлади.

1986 йилда ёш Жефф ҳақиқий иш қидира бошлади. Нуфузли университет битирувчисида танлов имконияти кўп эди. У бир қанча яхши таклифларни рад этиб, халқаро электрон молиявий операциялар учун инфратузилма яратишга йўналтирилган телекоммуникация стартапи — Fitel’да код ёзишни танлади.

Бир неча йил давомида Жефф тажриба орттирди, Bankers Trust’да дастурчи сифатида ишлади ва 1990 йилда компания вице-президентига айланди. Ўша пайтда Жефф Безос 26 ёшда эди. Шу тариқа у АҚШдаги энг йирик банклардан бирининг тарихидаги энг ёш топ-менежер бўлди.

Маккензи билан танишув

1990 йилда Жефф бир неча бор иш жойини ўзгартирганидан сўнг, D. E. Shaw фондида ишлай бошлади. Жефф бу ерда ҳам узоқ қолмади. У фондни 1994 йилда вице-президент сифатида тарк этди. Бироқ Жефф айнан шу ерда ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи — Маккензини учратди.

Фоото: Жефф ва Маккензи

Тўй узоқ куттирмади. Икки ёш турмуш қурди ва Маккензи биринчилардан бўлиб Жеффнинг онлайн китоб дўкони ҳақидаги улкан режаларидан хабар топди. Шунингдек, Маккензи онлайн дўконнинг биринчи ходимига ҳам айланди.

Интернет дунёни бошқаради

Интернет тобора сезиларли кучга айланди. Жефф Безос World Wide Web йилига 2300 фоизга ўсиши ҳақида маълумотга эга бўлди. Шунда Безос ўз саёҳатига чиқишга қарор қилди. «Уриниб кўрмасликдан кўра, уриниб кўрган ва муваффақиятсизликка учраган маъқул», деб ҳисобларди бўлажак миллиардер.

Фото: Жефф Безос иш жараёнида

Онлайн дўкон очишда асосий маҳсулот сифатида бекорга китоб танланмади. Жеффнинг ўзи ўқишни яхши кўради. Бироқ ўшанда ўқиш материалларини почта орқали етказиб бериш яхши ишламасди: ё шароит талабни қондирмайди ёки излаган китобингиз топилмайди.

Шундай қилиб, Жефф 1994 йилда D. E. Shaw’ни тарк этиб, Нью-Йоркдан Сиэтлга кўчиб ўтди. Айнан шу шаҳарда Amazon компаниясининг штаб-квартираси жойлашган.

«Ҳар қандай стартап гараждан бошланади»

Ажабланарли бир факт: Amazon’нинг биринчи офиси Безос ижарага олган уйнинг гаражи эди. Гўё гараж технологик стартап муваффақиятининг таркибий қисмидек: бир дона гараж, бир неча истеъдодли ходимлар, шуҳратпарастлик ва бироз пул. Ахир Amazon’дан ташқари Microsoft, Apple, Google, Hewlett-Packard, Dell ва бошқа кўплаб йирик компанияларнинг муваффақияти айнан гараждан бошланган.

Фото: Безос китоб омборида

1994 йилда Amazon ёллаган илк ходим дастурчи Шел Кафан эди. У ҳақида деярли ҳеч ким билмайди, ҳеч ким эсламайди. Бироқ айнан у устида кўп миллиард долларлик бизнес қурилган инфратузилмани яратган (албатта бир ўзи эмас).

Кафан Безоснинг қўлида беш йил ишлади , сўнгра ишдан кетишга мажбур бўлди. Безос компаниянинг техник директори лавозимига ёш бир кадрни тайинлади. Ўз навбатида, Кафан Безоснинг қароридан жуда хафа бўлган.

«Безос мени жуда ҳайрон қолдирди. Ҳаётимда бунақаси бўлмаган. Бу [менинг] улкан ишончимга нисбатан хиёнат эди», — дейди Amazon’нинг илк ходими.

Фото: Шел Кафан — Amazon’нинг биринчи ходими

Нега энди айнан Amazon?

Amazon номи Жанубий Америкадаги худди шу номдаги дарё туфайли Жефф Безос томонидан танланган. Безоснинг фикрича ушбу сўзда инглиз алифбосининг биринчи ва охирги ҳарфлари — А ва Z бор. Бу эса Amazon интернет дўконида мижоз исталган маҳсулотини топиши мумкинлигини англатади.

Фото: Amazon веб сайтининг илк кўриниши

Бунгача компания Cadabra деб номланган, аммо телефон суҳбатларидан бирида у cadaver («мурда») сўзи билан адаштирилган. Шунинг учун ушбу номдан воз кечишга тўғри келган. Безосда Relentless («шафқатсиз») варианти ҳам бор эди, Relentless.cом домени ҳали ҳам мавжуд ва фойдаланувчиларни amazon.cом сайтига йўналтиради.

Дўкон 1995 йил ишга тушгач, савдони кузатиб бориш учун офисда қўнғироқ осиб қўйилган. Бу қўнғироқ ҳар сафар буюртма келганда жарангларди. Тез орада бу тўхтовсиз овоз чиқарувчи объектни ўчириб қўйишга тўғри келди. Маркетинг ёрдамисиз бир ойда компания бутун Қўшма Штатлар ҳамда 45 та хорижий мамлакатда савдо қила бошлади.

Қайд этиш керакки, Безос вақти келса, буюртмаларни ўзи 1987 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Blazer автомобилида ташиган. Ўшанда бўлажак миллиардер қуйидагича орзу қилган:

«Вақти келади, юкловчи сотиб олишга қодир бўламан».

Босиб ўтилган узоқ йўлдан сўнг Безос йирик бизнесменга айланди. У ҳозирда 187 миллиард долларга тенг молиявий ҳолат билан дунёнинг энг бой иккинчи одами бўлиб турибди. 2017 йилда Безос Ер сайёрасининг энг бойи ҳам бўлган. 1999 йилда эса машҳур Time журнали томонидан йил одами, деб ҳам топилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди