Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди

15:09 | 23.5.22

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

14:23 | 23.5.22

Тошкент вилоятида Туркманистон манатини долларга алмаштираётганлар қўлга олинди

12:05 | 23.5.22

UzAuto ва Турин политехника университети Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади

12:00 | 23.5.22

Rivian’га жавоб: Hyundai АҚШда 6,5 млрд долларлик электромобиль заводи қуради

10:34 | 23.5.22

Грузия бош вазири «Боржоми» акцияларини давлатга ўтказиш бўйича топшириқ берди

9:12 | 23.5.22

Эфириумни яратган Виталик Бутерин миллиардер мақомидан маҳрум бўлди

14:19 | 22.5.22

Байден Украинага ёрдам учун 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади. Маблағ нималарга йўналтирилади?

10:52 | 22.5.22

Кипр офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган компанияга қарашли корхона ФНҚИЗни 100 млн долларга сотиб олди

2:50 | 22.5.22

Канада россиялик миллиардерларга қарши янги санкциялар киритди — рўйхат

16:09 | 21.5.22

TikTok иловасига ўйинлар қўшилади

12:11 | 21.5.22

Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 бойлар рўйхатидан чиқиб кетди

9:27 | 21.5.22

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

20:31 | 20.5.22

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади

20:00 | 20.5.22

Африкалик мигрантдан америкалик миллиардергача: Илон Маск аслида ким?

Тадбиркор Стенфордда бир ҳафта ўқиб, университетни ташлаган.

Африкалик мигрантдан америкалик миллиардергача: Илон Маск аслида ким?
Фото: Bloomberg

Илон Маск — 50 ёшли америкалик ихтирочи, визионер ва миллиардер. Маск дунёнинг энг бой одами ҳисобланади, унинг молиявий ҳолати айни вақтда 246 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2021 йилда Time журналига кўра «Йил одами» деб топилган тадбиркор бир қанча муваффақиятли лойиҳаларнинг асосчиси ҳамдир. Қуйида Илон Маск ҳақида батафсил сўз боради.

Маскнинг оиласи ва илк 500 доллари

Машҳур тадбиркор 1971 йил 28 июнда Жанубий Африканинг Претория шаҳрида муҳандис Эррол Маск ва машҳур модель Мэй Маск оиласида туғилган. Илоннинг Кимбал исмли укаси бор ва у The Kitchen ресторанлар тармоғига эгалик қилади. Шунингдек, машҳур тадбиркорнинг синглиси ҳам бор, у режиссёрлик билан шуғулланади.

Фото: Илон Маск ёшлигида

Маск илк 500 долларини 12 ёшида Blastar номли ўзи ишлаб чиққан видео ўйинни сотиш орқали топган ва тушган пулни фармацевтика компаниясининг акцияларига сармоя қилган. Ота-онаси ажрашгач Маск акцияларини сотиб, таълим олиш учун Африкадан Канадага кўчиб ўтди. Кейинроқ у ўқишини АҚШга, аниқроғи Пенсильвания университетига кўчирган.

Маск Пенсильвания университетида физика ва иқтисод бўйича бакалавр даражасини олди ва кейинчалик Стенфордга ўқишга кирди. Бироқ у Стенфордни битирмади, ҳатто у ерда бир ҳафта ҳам ўқимади. Ўқиш ўрнига у ўз бизнесини бошлади: Маск укаси Кимбал билан биргаликда Zip2 Corporation’ни очди. Zip2 фирмалар учун дастурий таъминотни таклиф қиларди ва кейинчалик шахсий компьютер ишлаб чиқарувчи Compaq компанияси уни сотиб олди. Келишувдан Илон Маскка 22 миллион доллар тегди.

Ихтирочининг бошқа лойиҳалари ва компаниялари

Илон Маскка X.com. молиявий компанияси ҳам тегишли бўлган. Ҳозирги машҳур PayPal электрон тўлов тизими таркибида айнан X.com. ётади. Аниқроғи PayPal Inc. 2000 йилда X.com. ва Confinity компанияларининг бирлашиши натижасида вужудга келган. eBay 2002 йилда PayPal’ни 1,5 миллиард долларга сотиб олди. Келишувдан Илон Маскка 180 миллион доллар тегди.

Фото: Питер Тиль ва Илон Маск

Tesla — электромобиль ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи компания.

Кўп жойда Илон Маск ҳақида гап кетганда «Tesla компанияси асосчиси» деган таъриф берилиши одатга айланган. Аслида, Tesla Motors’га 2003 йилда Мартин Эберхард ва Марк Тарпеннинг исмли муҳандислар асос солган. Илон Tesla жамоасига орадан 1 йил ўтиб, PayPal сотувидан тушган маблағнинг бир қисмини сармоя қилиб, қўшилган.

Бироқ, компания айнан Илон Маск номи билан жуда қаттиқ боғланган ва бу бежиз эмас. Чунки айнан Илон компанияни умуман тасаввур қилиб бўлмас даражага олиб чиқди. Фактларга келадиган бўлсак, Tesla’нинг Model S 70D электромобили 2015 йилда «аср автомобили» деб топилган.

Фото: Илон Маск Tesla Model 3 билан

Шунингдек, компания 2019 йилда жами сотувлар бўйича дунёдаги энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчисига айланди. Бу йўлда у Хитойнинг BYD компаниясини ҳам ортда қолдирди. Tesla таркибига қуёш панеллари ва батареялар сотадиган SolarCity компанияси ҳам киради.

Космик технологиялар ишлаб чиқарувчи Space Exploration Technologies Corporation ёки SpaceX.

Ҳозиргача ушбу компания томонидан Falcon 1, Falcon 9, Falcon Heavy ва Dragon космик кемалари ишлаб чиқилган. Илонни узоқ вақтдан бери космик саёҳат ва Марсни келажакда ўзлаштириш ғоялари қамраб олган. Шундай қилиб, 2020 йил январь ойида у 2050 йилгача Марсга 1 миллион одам жўнатиш ниятида эканлигини маълум қилди. Ўн йил ичида у SpaceX аллақачон ишлаб чиқаётган мингта қайта фойдаланиш мумкин бўлган космик кемани лойиҳалашни режалаштирмоқда. Аммо компаниянинг ҳозирги вақтдаги асосий иши Ер орбитасига товарларни етказиб беришдир.

Фото: Илон Маск Space X’нинг таркибий қисми намойишида

Starlink Ерга яқин сунъий йўлдошлар тизими.

Ушбу тизим дунёнинг исталган бурчагида юқори тезликдаги Интернетга киришни таъминлаши режа қлиинган. Шу вақтга қадар 2042 та спутник Ер орбитасига олиб чиқилган. Умумий ҳисобда 4408 та спутникни орбитага олиб чиқиш учун компанияда рухсат бор.

Hyperloop тезюрар вакуумли поезд лойиҳаси. Айни пайтда у тўлиқ амалга оширилмаган. Hyperloop самолётдан икки баравар ва тезюрар йўловчи поездидан уч-тўрт баробар тезроқ бўлиши режа қилинган. Лойиҳа устида Маскнинг ўзи ҳам, бир нечта рақобатчи жамоалар ҳам ишламоқда.

Сунъий интеллект билан шуғулланувчи OpenAI нодавлат ташкилоти. Лойиҳанинг мақсади бутун инсониятга фойда келтирадиган кучли сунъий интеллектни яратишдир. Компаниянинг мақсади бирор бир давлат ёки йирик корпорацияга эмас, айнан жамият учун ишлашдан иборат. Шунинг учун ҳам OpenAI деб номланган. Компания барча шахслар ва муассасалар билан очиқ ҳамкорлик қилишни, ўз тадқиқотининг барча натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда

Туннель қуриш билан шуғулланувчи The Boring Company компанияси.

Ушбу компания дастлаб SpaceX’нинг шўъба корхонаси эди, 2018 йилга келиб ажралиб чиқди ва мустақил бўлди. Туннель қуришдан мақсад — тирбандликнинг олдини олиш. Компаниянинг биринчи тижорат лойиҳаси Лас-Вегасда тезюрар ер ости тизимини ётқизишдан иборат.

Фото: Илон Маск The Boring Company тақдимотида

Нейротехнология компанияси Neuralink. 2019 йил июль ойида миллиардер компаниянинг сўнгги ишланмаси — биринчи рақамли мия чипини эълон қилди. Қайд этилишича, у ақлдан озган ёки фалаж бўлган одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. 2020 йил август ойида Neuralink чипнинг биринчи тақдимотини ўтказди, 2021 йил баҳорида эса имплантация қилинган чип ёрдамида видео ўйин ўйнаётган макакани намойиш этди.

Шахсий ҳаёт

Илон Маск уч марта оила қурган. У биринчи рафиқаси — ёзувчи Жюстин Уилсон билан Канадада ўқиб юрган чоғида танишган. Ўртада беш ўғил фарзанд бор. Иккинчи рафиқаси — актриса Талула Райли билан тадбиркор Лондонда учрашган. Ўзаро муносабатлари давомида уларнинг фарзандлари бўлмаган. Улар 2012 йил январь ойида ажрашиб, орадан бир йил ўтиб яна оила қуради ва 2014 йилда яна ажрашади. Ҳозир Илон 33 ёшли канадалик қўшиқчи Гримс билан муносабатда. Ўртада бир нафар ўғил фарзанд бор.

Фото: Илон Маск ўғиллари билан

Илон Маск ўғлига X Æ A-12 деб исм қўйган ва бу албатта оммани ҳайрон қолдирган. Ушбу исм Икс Эш Эй Твелв Маск ёки Икс Эш Архангел Маск деб ўқилади. Граймснинг ўзи янги туғилган ўғлига Кичкина Х (Кичик Х) лақабини берган, бувиси Мэй Маск эса набирасини Экс деб атайди.

Илон Маскнинг муваффақиятнинг қоидалари

Forbes бугунги куннинг энг машҳур ва муваффақиятли инноваторларидан бирининг ҳаётидан ўрганиш мумкин бўлган сабоқлар рўйхатини тузди. Қуйида улар ҳақида сўз боради.

Кўпроқ ўқиш. Forbes нашрининг ёзишича, Илон болалигида бутун Британия энциклопедиясини тўлиқ ўқиган. Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун доимо таълим олишни давом эттириш, дунёқарашни кенгайтириш ва янги ғоялар ҳақида ўйлаш керак.

Рекламага пул сарфламанг. Маҳсулотнинг юқори сифати текин ва табиий реклама жараёнини чақиради.

Кеч бўлмасидан таваккал қилинг. Тадбиркор бўлиш учун энг яхши вақт — бу ёшлигингиз. Чунки бу вақт ҳали сиз турмуш учун муҳим бўлган мажбуриятларга ҳали боғланиб қолмаган бўласиз.

Кўп меҳнат қилинг. Илон Маск ўзининг қатъий иш ахлоқи билан машҳурдир. У кўпинча ҳафтасига 100 соатгача ишлайди. Бошқа биров эмас, ўзингиз меҳнат миқдори ва тезлигини белгиланг. Агар тезлик ёки самарадорликни пасайтирадиган бўлсангиз, худди барчасини йўқотиб қўядигандек ўзингизни ҳис қилинг.

Асос солинг, шикоят ёки танқид қилманг. Муаммодан шикоят қилиш ўрнига, Маск унга ечим топишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, тадбиркор тирбандликдан шикоят қилиш ўрнига, туннель тизимини яратиш орқали тирбандликни камайтиришни мақсад қилган.

Муваффақиятни режалаштиринг, лекин муваффақиятсизликка тайёрланинг. Орзуга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак, лекин айни пайтда режалар иш бермаслигига тайёр бўлинг.

Тренд ва янгиликларга эргашманг, уларни яратинг. Энг муваффақиятли компаниялар асосида янги инновацион ечимларни яратиш ётади. Бошқаларга эргашгандан кўра, ўзига хос бўлинг.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Levi’s Россия бозорини тарк этади
Бизнес 18:05 | 23.5.22
Levi’s Россия бозорини тарк этади
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Бизнес 18:00 | 23.5.22
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Молия 17:12 | 23.5.22
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Молия 16:08 | 23.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Бизнес, Иқтисодиёт 15:09 | 23.5.22
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди
Молия 14:23 | 23.5.22
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди