Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Карьера 18:50 · 25.02.2022

Японияда ишламоқчи бўлганлар «Махсус малака сертификати»ни Ўзбекистонда олиши мумкин бўлди

Меҳнат вазирлиги Япониянинг қатор давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Японияда ишламоқчи бўлганлар «Махсус малака сертификати»ни Ўзбекистонда олиши мумкин бўлди
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Японияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар «Махсус малака сертификати»ни Японияга бормасдан қўлга киритишлари мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Япония миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон фуқароларни Японияда талаб юқори бўлган 14 та соҳада махсус малака кўникмалари ва япон тилини ўрганган ҳолда фаолият қилишлари борасида ҳамкорлик қилишга келишилган.

Шунингдек, Япониянинг Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Махсус малакали ишчиларни Японияга жўнатиш механизми ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, Японияда ишлашни истаган фуқаролар Японияда ишлаш ҳуқуқини берувчи «Махсус малака сертификати»ни Японияга бормасдан туриб Ўзбекистон ҳудудида қўлга киритиш имкониятига эга бўлди.

Япония ҳукумати Махсус малакали ишчи мақомини тасдиқловчи тестларни Ўзбекистонда ўтказилишини расман тасдиқлади. Бунга кўра МДҲ давлатлари ичида илк бор Япония ҳукумати томонидан амалга ошириладиган Tokuteiginou тестлари Ўзбекистонда амалга оширилади.

Мазкур тестларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши Японияда ишлашни истаган фуқаролар учун харажатларни қисқартириш билан биргаликда, Япония меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини салоҳиятини танитишга ва Ўзбекистон сегментини яратишга кўмак беради.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бандлик жамғармаси ҳисобида Японияга боришни истаган ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни япон тили, қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича касбга бепул ўқитиш тизими ишга туширилди.

Бунинг учун Японияда ишлашни истовчилар ўз ҳудудларидаги бандлик бошқармаларига бориб Мономарказларда қарияларни парваришлаш ёки қишлоқ хўжалиги ва япон тили бўйича ўқиш учун йўлланма олиб келиши ва Ташқи меҳнат миграциясининг Labour migration дастуридан рўйхатдан ўтиши керак булади.

Аввалроқ Ўзбекистон меҳнат бозорида қайси соҳа мутахассисларига талаб юқорилиги хабар қилинганди. Шунингдек, Кореянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квота ва шартномалари кескин камайгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади