Ўзбекистон меҳнат бозорида қайси соҳа мутахассисларига талаб юқори?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти меҳнат бозорида кадрларга бўлган талабни ўрганди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га меҳнат бозорида кадрларга талаб бўйича материал тақдим этди.
Маълум қилинишича, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказган.
Қайд этилишича, касблар бўйича концентрация коэффициентига кўра, бўш иш ўринлари сони шифокор, фармацевт, ҳамшира, ўқитувчи, банк ходими, туризм соҳаси ходими, қурувчи, муҳандис ва технолог каби касблар бўйича тақдим этилган резюмелар сонидан анча кўп.
Таҳлил натижаларига кўра, меҳнат бозорида юқори малакали ўқитувчи, шифокор, тиббиёт ходимлари, дастурчи, технолог ва техник каби мутахассисларга талаб юқори бўлиб турибди.
Таъкидланишича, давлат муассасаларида бўш иш ўринларининг 55 фоизидан ортиғида иш қидирувчилардан олий маълумот талаб қилинади. Бу кўрсаткич йирик корхоналарда 60 фоиздан ортиқни ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлари солиқ тўлаши керак ёки йўқлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2022 йил меҳнат бозорини белгилаб берадиган 3 та тенденция бўйича профессор прогнози хабар қилинди.






