Uzbekistan Airways Сеулга парвозлар сонини оширади
Жанубий Кореяга кириш учун йўловчилар ПЗР-тестининг салбий натижасини (амал қилиш муддати 48 соат) тақдим этиши керак.
Ўзбекистонда Жанубий Корея пойтахти — Сеул шаҳрига парвозлар сони оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Uzbekistan Airways Тошкент–Сеул–Тошкент халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар сонини оширади. Айни пайтда авиақатновлар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда. 2022 йилнинг май ойидан бошлаб эса сешанба кунлари ҳам амалга парвозлар йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, Жанубий Кореяга кириш учун йўловчилар ПЗР-тестининг салбий натижасини (амал қилиш муддати 48 соат) тақдим этиши керак.
Авиачипталарни компания расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Uzbekistan Airways’даги 51 фоиздан кўпроқ давлат улуши савдога чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.