Uzbekistan Airways Ригага авиақатновлар сонини оширади
Авиапарвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади
Uzbekistan Airways 12 ноябрдан бошлаб Тошкент–Рига–Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозларни ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кунлардаги авиапарвозлар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:30;
- Ригага келиш: 12:00;
- Ригадан жўнаб кетиш: 15:00;
- Тошкентга келиш: 23:00.
Қайд этилишича, мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 миллион 425 539 сўмдан (багажсиз) ва 2 миллион 798 698 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 930 368 сўмдан (багажсиз) ва 4 миллион 477 669 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Аввалроқ Наманган халқаро аэропорти илк марта Санкт-Петербургдан «Аэрофлот» парвозини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Киевга қатновлар сонини ошириши маълум бўлди.