Uzbekistan Airways Киевга қатновлар сонини оширади
Ноябрдан авиарейслар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади

Uzbekistan Airways 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Украинанинг Киев шаҳрига авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
⠀
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 1 миллион 659 563 сўмдан, шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 138 175 сўмдан бошланади.
Аввалроқ Uzbekistan Airways авиачипта бронлаш ва сотиш хизматларини вақтинча тўхтатиши маълум қилинганди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
