Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди
Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
- 2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
- 2010–2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
- 2013–2015 йилларда берилганлари — 2022 йил сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.
Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
