Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган 13 йиллик бойкотни бекор қилди

Cotton Campaign инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси бўлиб, ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган 13 йиллик бойкотни бекор қилди

Cotton Campaign халқаро коалицияси 10 март куни ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бу эълон коалициянинг етакчи ҳамкори бўлган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми» томонидан 2021 йилда пахта теримида ўтказилган мустақил мониторинг натижаларига асосан қабул қилинган. Ҳисоботда ҳукумат томонидан ташкил қилинадиган мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмагани эълон қилинган.

Cotton Campaign инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси бўлиб, ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.

«Тизимли, давлат томонидан ташкиллаштирилган мажбурий меҳнатга барҳам беришдаги бу ютуққа пахтачилик соҳасидаги инсон ҳуқуқлари бузилишини аниқлашда жасорат кўрсатган ўзбекистонлик меҳнат ва ҳуқуқ ҳимоячилари сабаб бўлди. Уларнинг йиллар давомида қўрқмасдан кузатувлар ўтказгани ва ҳисоботлар тақдим этгани бутун дунёни ўзбекистонлик ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чора кўришга ундади», — дейди «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми» директори Умида Ниёзова.

Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларининг 2009 йилдаги ўзбек пахтасини бойкот қилишга чақирган петициясига жавобан компаниялар шахсий мажбуриятларни қабул қила бошлаган ва Cotton Campaign «Ўзбек пахтасига бойкот» эълон қилган. Ўшандан бери 331 та бренд ва ритейлер компаниялари, жумладан, C&A, Gap Inc., H&M, Levi Strauss & Co., Tesco ва Walmart каби дунёнинг кўплаб йирик брендлари ўзбек пахтасига нисбатан бойкотга амал қилиш мажбуриятини олган.

«Сўнгги 12 йил давомида юзлаб компанияларни ўзбек пахтасидан воз кечишга ундаганимиздан сўнг биз Ўзбекистон пахтасига нисбатан бойкотга амал қилиш мажбуриятини бекор қилиш вақти келганини эълон қилишдан мамнунмиз. Энди компаниялар ўзлари меҳнат ҳуқуқларига амал қилинишини баҳолашлари ва Ўзбекистондан пахта сотиб олиш бўйича қарор қабул қилишлари керак», — деди Патрисия Юревич, Responsible Sourcing Network бош директори ва Cotton Campaign асосчиларидан бири.

«Ўзбек форуми» ҳисоботида пахта терими тизимли мажбурий меҳнатсиз ўтказилгани аниқланган бўлса-да, кузатувчилар маҳаллий ҳокимият томонидан мажбурлаш ва аралашиш ҳолатлари, шунингдек, айрим мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаган. Бундан ташқари, далаларда мониторинг қилиш ва салоҳиятни ошириш билан шуғулланадиган мустақил гуруҳларда рўйхатдан ўтиш, эркин фаолият юритиш имконияти бўлмаганлиги ривожланишга тўсиқ бўлмоқда.

Ўзбекистонда аввал уюшмалар эркинлигини ва бутун дунё бўйлаб кийим ишлаб чиқарувчи мамлакатларда меҳнат стандартлари бузилишига олиб келган таъминот занжири амалиётини чекловчи сиёсат юритилганини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати ва брендлар нафақат мажбурий меҳнатга чек қўйишни таъминлаш, балки ривожланиш жараёнида ишчилар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун кейинги қадамларни қўйиши кераклиги айтилган. Ўзбекистон янги замонавий жиҳозлар билан таъминланган корхоналар орқали маҳсулот ишлаб чиқариш занжирида шаффофлик ва кузатувни таклиф қилувчи пахта-тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш учун жозибадор мамлакатга айланиш салоҳиятига эгалиги қайд этилган.

«Бугун биз учун тантанали кун, аммо бизнинг адолатли ва инсонпарвар саноатни ривожлантиришга ёрдам беришга қаратилган фаолиятимиз давом этмоқда. Биз етказиб берувчилар ва брендлар билан биргаликда меҳнат амалиёти бўйича ҳақиқий шаффофликка эга бўлган, ишчилар ҳуқуқларига сармоя киритиш ва юқори меҳнат стандартларини сақлаб қолиш мумкин бўлган янги турдаги таъминот занжирини яратиш имкониятига эгамиз.

Брендлар ишлаб чиқарувчиларни энг паст нархлар учун рақобатлашишга мажбурлаш ва ўз навбатида меҳнат стандартларини пасайтириш ўрнига етказиб берувчилар ва меҳнат ташкилотлари билан таъминот занжирнинг барча даражаларида муносиб меҳнатни таъминлаш учун адолатли сотиб олиш амалиётига асосланган масъулиятли бизнес моделини ишлаб чиқишлари керак», — деди Cotton Campaign бошқарув қўмитаси аъзоси ва «GLJ-ILRF мажбурий меҳнат дастури» директори Эллисон Гилл.

Cotton Campaign Ўзбекистондан маҳсулот сотиб олишда манфаатдор бўлган барча брендларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, жумладан, пахта фермалари, тўқимачилик фабрикалари ва ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш учун синчковлик билан текширишга чақиради. Шу билан бирга, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мониторинг қилиш, шикоятлар йўллаш ва қоидабузарликларни бартараф этиш учун ишончли ва мустақил механизмлар мавжудлигини таъминлаш зарур ҳисобланади.

«Биз Президент Мирзиёевнинг давлат томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва Ўзбекистон пахта секторини ислоҳ қилиш учун зарур бўлган тарихий ислоҳотлар ташаббуси ва амалга оширишдаги раҳбариятини юқори баҳолаймиз.

Энди биз Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролик жамияти учун майдон очишга ва глобал брендларни жалб қиладиган ҳамда меҳнат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган масъулиятли масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур бўлган қулай муҳитни яратишга чақирамиз», — деди «Cotton Campaign» асосчиларидан бири, АҚШ давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бўйича ёрдамчиси собиқ ўринбосари Беннет Фриман.

Аввалроқ POSCO International Ўзбекистонда Сеулдаги корхонасидан 120 баравар катта пахта кластери ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда