Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди — Марказий банк таҳлили

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли

Олег Тинковнинг муваффақият тарихи – бу ҳеч қандай таниш-билишлар ва бой ота-оналарсиз ўз кучи билан муваффақиятга эришган self-made man (ўзини ўзи яратган одам)нинг классик намунаси. У турли соҳаларда тўртта муваффақиятли брендни яратишга эришган.

Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли

Тадбиркор 1967-йилда Кемерово вилоятида, кончи ва тикувчи оиласида туғилган. Армиядан қайтгач Ленинградга кўчиб ўтади ва Тоғ-кон институтида ўқишни бошлайди, бироқ 1990-йилда ўқишни ташлаб кетади.

Унинг илк йирик бизнеси 1993-йилда ташкил этилган «Петросиб» техника савдо компанияси бўлади. Бир неча йил ичида Санкт-Петербург, Кемерово, Новосибирск ва Омск шаҳарларида маиший техника ва электроника сотувчи «Техношок» дўконлари очилади.

Тармоқнинг ўзига хос жиҳати мижозларни жалб қилган ғарбона хизмат кўрсатиш услубида эди:

  • махсус тайёрланган сотувчилар техника танлашда ёрдам берар,
  • махсулот манзилга етказиб бериларди.
  • Ўша давр Россияси учун бундай хизмат янгилик эди.

Бир вақтнинг ўзида «ШОК-Рекордз» овоз ёзиш студияси ва «MusicШок» мусиқа дўконлари тармоғи яратилади. 1997-йилда маиший техника бозорида янги йирик ўйинчи — «Эльдорадо» пайдо бўлади, ва Тинков ўз бизнесини 7 миллион доллар эвазига сотади.

1998-йилда тадбиркор «Тинькофф» пивохонасини очади ва «Дарья» компаниясини ишга туширади, у пельмень, вареник, котлет ва бошқа ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарарди. 1999-йилга келиб бу бизнес ойига 300 минг доллар соф фойда келтира бошлайди, 2001-йилда эса Тинков компанияни Роман Абрамовичга 21 миллион долларга сотади.

Шундан сўнг, у «Тинькофф» пивохоналар тармоғини ривожлантиришга эътибор қаратади, пиво заводи қуради ва «Т», «Текиза», Zooom бренди остида пиво ишлаб чиқаради. 2005-йилда Тинков пиво брендини белгиялик InBev компаниясига 260 миллион долларга сотади.

2006-йилда у «Химмашбанк» банкни сотиб олиб, уни «Тинькофф Кредитные системы»га айлантиради. Кейинчалик банк номи «Тинькофф» деб ўзгартирилади. Банк фаолиятининг асоси онлайн хизмат кўрсатиш бўлиб, ўз филиалларисиз ишлайдиган янги форматни жорий қилади. Бу ёндашув Россия учун янги эди. 2007-йилда эса «Тинькофф Платинум» карталарини оммавий чиқариш бошланади.

2013-йилда Тинков банки Лондон фонд биржасида IPO ўтказади ва 1,087 миллиард доллар жалб қилади. Жойлаштириш натижасида банкнинг умумий баҳоси 3,2 миллиард долларга етади.

2021-йилда эса Россия Марказий банки «Тинькофф» банкни тизим аҳамиятига эга кредит ташкилотлари рўйхатига киритади.

Спорт – муваффақият калити

Олег Тинков интервьюларида бир неча бор спорт билан фаол шуғуллангани ҳақида гапирган. Болалигида велоспорт секциясига ёзилган, жамоа таркибида бутун СССР бўйлаб мусобақаларда қатнашган ва спорт усталигига номзод даражасига эришган.

Кейинчалик, армияда икки йил хизмат қилган ва шу пайтгача велоспортдан узоқлашган. Бироқ, бизнесдаги муваффақиятларидан сўнг, у ёшликдаги ҳоббисини эслаб, велосипед сотиб олган ва машғулотларни қайта бошлаган.

2004-йилда у «Tinkoff Restaurants» велосипед жамоасини ташкил қилади. Тинков 6 ой давомида ҳар куни 5-6 соат машқ қилади ва 140 км масофага чўзилган «Москва беш ҳалқаси» мусобақасида қатнашади.

2014-йилда у РБКга берган интервьюсида спорт унга ҳар жабҳада ғалаба қозониш истагини уйғотганини ва шу пайтгача 100 минг км велосипедда юрганини айтганди.

«Tinkoff» веложамоаси кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлиб, нуфузли халқаро мукофотларни қўлга киритган. Бироқ, 2016-йилда катта харажатлар туфайли жамоа тарқатиб юборилган.

Касаллик ва хайрия ишлари

2020-йил март ойи бошида Олег Тинков лейкемия – қон саратони билан курашаётганини маълум қилади. Унга бу ташҳис 2019-йил октябрь ойида қўйилган. 2020-йил июль ойига келиб, суяк илиги трансплантациясини муваффақиятли ўтказгани ҳақида хабар берди, декабрь ойида эса тўлиқ ремиссияга эришганини маълум қилди.

2021-йил апрелда у бир неча рус медиага интервью берди ҳамда «Олег Тиньков – янги қон» ҳужжатли фильмида қатнашди. Фильмда у Германия ва Англияда қандай даволангани ҳақида батафсил сўзлаб берди. Унинг ҳаётини нотаниш немис аёл қутқарган, у суяк илиги донори бўлган.

Тадбиркор қайта ҳаётга қайтганидан сўнг, лейкемия билан оғриган россияликларга донор топишда ёрдам берувчи хайрия жамғармаси ташкил этиш истагини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россияда ҳар йили 5000 одам мос донор топилмаётгани сабабли вафот этади.

Тинков фондга 20 миллиард рубл ўз шахсий маблағларини киритишни, шунингдек, фандрайзинг орқали маблағ тўплашни режалаштирган.

Олег Тинков Россияда донорлар сонини 5 миллионга етказишни мақсад қилган. Унга кўра, айниқса, турли этник гуруҳлар вакиллари учун мос донор топиш жуда қийин. Унинг ташаббуси бу муаммони ҳал қилишга қаратилган.

2022-йил март ойида Олег Тинков ижтимоий тармоқда у олигарх эмаслигини маълум қилди, чунки у ҳеч қачон давлат билан алоқадор бўлмаган ва бойлигини мустақил равишда орттирган. Шунингдек, у 1,5 йилдан бери «Тинькофф Банк»да ишламагани ва директорлар кенгашига ҳам кирмаганини таъкидлади.

«Мен фақат кичик акциядор ва асосчиман, банк номи менинг фамилиям билан мос келади, холос», – деб ёзган у. У ўзини пенсионер деб атади ва лейкемия билан курашаётганини, ҳамда миллиардер эмаслигини таъкидлади. Forbes журнали 2022-йил 1-март ҳолатига кўра Олег Тинковнинг бойлигини 820 миллион доллар деб баҳолаган. 2022-йил март ойида Британия ҳукумати Олег Тинковга қарши санкциялар жорий қилди. Шу сабабли, унинг Британиядаги активлари мусодара қилинди, лекин у мамлакатга кириш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Тинковнинг Украинадаги воқеалар юзасидан Россия ҳукуматини танқид қилиши банк имижига салбий таъсир кўрсатган. Айнан шу сабабли, банк ребрендинг ўтказишга қарор қилди, Тинков эса TCS Group’даги 35 фоиз улушини сотиш учун харидор излаётгани ҳақида хабар тарқалди. Аналитик хулосасига кўра, «Тинькофф Банк» келажаги ҳозирги ноаниқлик сабабли бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Барчаси банк қанчалик тез ва самарали ахборот кампаниясини ўтказиб, ўз аудиториясига ўзгаришларни тушунтиришига боғлиқ.

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди — Марказий банк таҳлили
Янгиликлар 10:20 · 14.07.2026
Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди — Марказий банк таҳлили
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди