Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:40 · 27.12.2021

Ўзбекистонда айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилди

Президент «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилди
Фото: Twitter/@FerPolytechIn

Ўзбекистонда айрим олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди. Ўзбекистон Президенти томонидан 24 декабрь куни «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

Ҳужжат билан Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат: Huquqiy axborot

Молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМларига 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади:

  • тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
  • талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
  • ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш;
  • профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;
  • ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
  • хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш;
  • бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
  • автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Шунингдек, мазкур ОТМларига Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарорига асосан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларига берилган ваколат ва ҳуқуқлар татбиқ этилади. 

Бунда:

  • молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМлари юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланади;
  • талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ОТМ томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланади. У тегишли йўналиш бўйича давлат ОТМларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда бўлиши керак;
  • бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари кесимида қабул шартларида тўлов-контракт қиймати табақалаштирилган миқдорларда белгиланиши мумкин.

Ҳужжат билан кўрсатилган ОТМ кузатув кенгашларининг асосий ваколатлари ҳам белгиланган.

Уч ой муддатда давлат ОТМлари талабалари учун электрон шартномалар тузиш, тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Молия вазирлиги ва МБнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши таъминланади. Унга уланиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча давлат ОТМлари учун мажбурий ҳисобланади.

Президентнинг 2021 йил 30 сентябрдаги фармони 3-бандида назарда тутилган божхона божидан озод қилиш бўйича имтиёз ўқув ҳамда илмий лаборатория жиҳозлари, махсус асбоб-ускуналар, ўқув, илмий-методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари, мультимедиа маҳсулотларини олиб кирувчи барча юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди