Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп сабзи экспорт қилаётган давлатлар

17:45 · 09.12.2022

Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк

17:10 · 09.12.2022

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

16:40 · 09.12.2022

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди

14:50 · 09.12.2022

Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди

14:23 · 09.12.2022

Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди

11:45 · 09.12.2022

Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди

10:29 · 09.12.2022

Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди

10:19 · 09.12.2022

Ўзбекистон карлар жамияти аъзолари учун хайрия тадбири ташкил этилди

23:22 · 08.12.2022

Покистон пиёзни асосан Ўзбекистондан импорт қилмоқда

21:12 · 08.12.2022

Финляндия Украинага 4,5 млн доллар молиявий ёрдам ажратади

20:03 · 08.12.2022

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

17:24 · 08.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

16:00 · 08.12.2022

Samsung заводида чип ишлаб чиқариш ҳажми ошди

14:36 · 08.12.2022

Toyota Россиядаги заводининг барча ходимларини ишдан бўшатади

12:27 · 08.12.2022

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

11:46 · 08.12.2022

Баффет фонди Украинага генераторлар юборади

9:26 · 08.12.2022

Буюк Британия АҚШдан газ импорт қилади

21:14 · 07.12.2022

Ўзбекистонда йилига 25 мингта электромобиль ишлаб чиқарилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Йиғилишда республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш таклиф этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда йилига 15-25 мингта электромобил ишлаб чиқаралиши мумкинлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда йилига 25 мингта электромобиль ишлаб чиқарилиши мумкин
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ҳузуридаги йиғилишда электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда 2022 йил 10 октябрь куни электромобиль тармоғини ривожлантиришга оид тақдимотда берилган топшириқлар асосида, Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватлаш станцияларини кўпайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Мутасаддилар тармоқда ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ йўлга қўйилгунча инвесторларга муайян миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев олдинги тақдимотда аҳоли ўртасида электромобиллар оммалашиши учун унинг харидини рағбатлантириш зарурлигини айтган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон электромобилларини сотиб олиш учун олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электромобиллар харид қилиши ҳам қўллаб-қувватланади. Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.

«Маълумки, электромобил ишлаб чиқариш учун керакли хомашёлардан бири мис. Ўзбекистонда мис кластерлари ташкил этилмоқда. Бундан фойдаланиб, ушбу кластерларда электромобиллар ва қувватлаш станциялари учун бутловчи қисмлар тайёрланади.

Кадрлар масаласи ҳам жуда муҳим. Шу боис Турин политехника университети ҳузурида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ривожланган давлатларга малака оширишга юбориш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Йиғилишда мутасаддилар ушбу чора-тадбирлар натижасида республикада йилига 15-25 мингта электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкинлигини қайд этишди.

Шунингдек, Президент бу йўналиш автомобилсозликда рақобат яратиши кераклигини таъкидлади. Берилаётган имкониятларни соҳага қизиқиш билдирган ишбилармонлар билан муҳокама қилиб, уларнинг фикр ва таклифлари асосида имтиёзларни янада кенгайтириш, тармоққа тадбиркорларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп сабзи экспорт қилаётган давлатлар
Янгиликлар 17:45 · 09.12.2022
Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп сабзи экспорт қилаётган давлатлар
Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк
Молия 17:10 · 09.12.2022
Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Янгиликлар 16:40 · 09.12.2022
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Миллиардерлар 14:50 · 09.12.2022
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Янгиликлар 14:23 · 09.12.2022
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Янгиликлар 11:45 · 09.12.2022
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди