Хитой Қишки Олимпия ўйинлари учун қанча маблағ ажратгани маълум бўлди
ОАВда эълон қилинган харажат суммаси расмий рақамлардан 10 баробар фарқ қилмоқда.
2008 йилда Хитой Пекинда бўлиб ўтган XXIX Ёзги Олимпия ўйинлари билан дунёни ҳайратга солганди. Ўшанда тадбир учун 40 миллиард доллар сарфланган.
Хитой расмийлари 2022 йилги лойиҳа 3,9 миллиард долларга тушиши кутилаётганини қайд этган. Ушбу сумма бошқа мамлакатларнинг қишки ўйинларга сарфлаган маблағларига яқин. Чунки қишки ўйинларда ёзга қараганда сезиларли даражада камроқ спортчи қатнашади.
АҚШнинг Business Insider порталининг ёзишича, Хитойнинг Қишки Олимпиада учун сарфлаган суммаси 38,5 миллиард доллардан ошиши мумкин, бу расмий бюджетдан 10 баробар кўпдир.
Маълумот учун, бу йилги очилиш маросими 100 дақиқадан камроқ давом этади ва унда 3000га яқин актёр иштирок этади, 2008 йилги Пекин ўйинларининг очилиш маросими тўрт соат давом этган ва унда 15 минг актёр иштирок этганди.
Хитой, шунингдек, 2008 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари учун қурилган кўплаб майдонлардан қайта фойдаланмоқда — Уй-жой қуриш ва кўчириш маркази маълумотларига кўра, 1,5 миллион хитойлик стадион ва ареналарга жой очиш учун кўчирилган (Хитой ҳукумати буни рад этган).