Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Life 19:36 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

«Оскар» ҳайкалчалари қанча туради, эфирга «кетадиган» реклама нархи нечпул ҳамда тақдимот билан боғлиқ бошқа рақамлар ҳақида (спойлер: тақдимотнинг умумий ҳаражатлари 56,9 млн АҚШ долларига тенг).

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

10-март, якшанба куни жаҳоннинг энг ёрқин юлдузлари Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre биносида «Оскар» киномукофотининг 96 тақдимот маросимига йиғилади. Жаҳондаги энг нуфузли киномукофотлардан бири ҳисобланган «Оскар» тақдимоти билан боғлиқ ҳаражатларга Америка киноакадемияси қанча пул сарфлайди?

WalletHub «Оскар»-2024 мукофоти билан боғлиқ деярли барча ҳаражатларни ҳисоблаб, умумий рақам 56,9 млн АҚШ доллари атрофида бўлишини маълум қилмоқда.

Қизил гилам тўшалган тақдимотнинг қизил йўлаги. 2022 йил. Jeff Kravitz/Getty Images

Масалан, қизил йўлак учун тўшаладиган қизил рангли гиламга 24,700 АҚШ доллари сарфланади. Ушбу гиламларни 50 минг квадрат метр майдонга 600 соат давомида 18 кишидан иборат жамоа ёйиб чиқади.

«Оскар» ҳайкалчаларининг тахминий нархи эса 400 доллар. Улар 24 каратли олтин суви билан югуртирилган.

2023 йилда мукофотни қўлга киритган Ке Хай Цюань, Мишель Йео, Брендан Фрейзер ҳамда Жейми Ли Кертис. <br />Rodin Eckenroth/Getty Images
2023 йилда мукофотни қўлга киритган Ке Хай Цюань, Мишель Йео, Брендан Фрейзер ҳамда Жейми Ли Кертис.
Rodin Eckenroth/Getty Images

Маълумот учун, ғолиблар ушбу ҳайкалчаларни сотмоқчи бўлса, аввал, мукофот ташкилотчиси Америка киноакадемиясига 1 долларга сотиб олиш таклифини бериши шарт. Агар академия ҳайкалчани сотиб олмаса (бунақаси тарихда бўлмаган) мукофот совриндори «Оскар»ни истаган нархда истаган одамига сотиши мумкин.

«Оскар»ни қўлга киритган ғолибларга қиймати 125 минг АҚШ долларига тенг бўлган «конфет сумкалари» тақдим этилади. Бу йилги тақдимот учун тайёрлаб қўйилган «ширинлик қоплари»да Швейцария ва Сен-Барт оролига саёҳат қилиш учун йўлланма, Miage терини парвариш қилиш косметика тўплами ҳамда THOR Kitchen’дан қиммат ошхона анжомлари жой олган.

«Оскар» номзодларига Сан-Берт оролига уч кечалик тур совға қилинади.
Sergio Pitamitz/VWPics/Universal Images Group via Getty Images

Қайд этиш керак, ғолибларга бериладиган «ҳамма ғалаба қозонади» деб ёзилган халталар аслида Киноакадемия ҳаражатларига кирмайди. Ушбу сумкалар Лос-Анжелесда жойлашган Specific Assets маркетинг агентлигининг совғаси ҳисобланади.

Тақдимотга келган таниқли актер ва актрисалар миллионлаб долларга тенг қимматбаҳо кийим ва тақинчоқларда кўриниш беради. Номзодларни кийинтириш, уларни тақинчоқлар билан «безаш» билан фақатгина йирик брендлар шуғулланади. Машҳурлар бренд кийимларда тақдимотда кўриниш бериш учун дизайнерлардан ўрта ҳисобда 1,5 млн АҚШ доллар талаб қилади.

2014 йилги тақдимотда «Оскар» мукофотини қўлга киритган америкалик актриса Кейт Бланшетт.
Jason LaVeris/Getty Images

Масалан, 2014 йилда Кейт Бланшетт тақдимотда қиймати 18,1 млн долларлик кийимда кўриниш берган. Аниқроғи актриса қиймати $100,000га тенг Armani Prive кўйлагида бўлган, бироқ $18 млнлик заргарлик тақинчоқларида саҳнага кўтарилган. 2019 йилда Леди Гага тақдимотга Tiffany&Cо’нинг 30 млн долларга тенг 128 каратли сариқ олмос билан безатилган тақинчоқларида ташриф буюрган. Ҳозирча, тақдимот тарихида энг қиммат образ айнан Леди Гагага тегишли.

Disney компаниясига тегишли бўлган ABC телеканалининг Лос-Анжелесдаги офис биноси.
AaronP/Bauer-Griffin/Getty Images

«Оскар» маросимини тўғридан-тўғри эфирида 30 сониялик реклама нархи тахминан 2 млн АҚШ доллар. Тақдимотни тўғридан-тўғри намойиш қиладиган ABC телеканали камида 120 млн АҚШ долларга тенг реклама сотишни режалаштирмоқда. Телеканал қизил йўлакда юлдузлар ташрифини ёритиш пайтида эфирга кетадиган рекламадан камида 23 млн АҚШ доллар ишлаб олади.

«Оскар»ни қўлга киритиш учун фильм олиш билан иш битмайди. Мукофотни қўлга киритиш кўп куч ва меҳнат талаб қилади. Голливуд ҳар йили 100 млн доллардан ортиқ пулни у ёки бу лойиҳаларнинг лоббиси учун сарфлайди. Қайд этиш керак, бу рақам Голливуднинг баъзи фильмлари учун ажратидиган бюджетидан икки-уч баробар кўп.

The New York Times 2023 йилда фильмлар, актёрлар ва уларнинг рақиблари ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантирадиган профессионал стратеглар мавжудлиги ҳақида катта суриштирув эълон қилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди