Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Туризм 20:43 · 09.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

Туркияга 2023 йилда 56,7 миллион турист ташриф буюрган. Мамлакат расмийлари, туризмдан тушган даромад билан яқин келажакда дунёнинг учинчи туризм давлати бўлишни режалаштирмоқда.

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

Яхши меҳмонхоналари, сифатли хизмати ҳамда меҳмондўстлиги билан Туркия инвестициялар ва янги стратегиялар ёрдамида Европанинг бадавлат саёҳатчилари учун муҳим маданий манзилга айланмоқчи.

Бунда тажрибали мутахассис Меҳмет Нури Эрсой томонидан бошқараладиган Туркия маданият ва туризм вазирлигининг ўрни катта. Вазирлик спорт мусобақалари ва фестиваллар ёрдамида қисқа муддатга қолишни талаб қиладиган халқаро тадбирлар ишлаб чиққан. Бу ҳаракатлар эса бадавлат шахсларнинг мамлакатга ташрифини сезиларли даражада оширган.

Фото: Туркия Туризм агентлиги

Вазирлик сайёҳлар учун меҳмонхоналардан экскурсия қилиш учун имтиёзлар яратган. Туристик жойлар сонини кўпайтириш мақсадида эса йил давомида олиб бориладиган археологик қазишмалар кўламини кенгайтириб, «Келажак учун мерос» лойиҳаси доирасида қазишмалар сонини 172 тага eтказди. Масалан, Бергама вилоятида олиб борилаётган қазишма ва реставрация ишлари туман ва унинг атрофидаги шаҳарларга туризм даромадларидан фойдаланиш имконини бериши керак.

Фото: Туркия Туризм агентлиги

Вазирлик томонидан сайёҳларга ташриф вақтидан ташқари иншоотлар ва қадимий шаҳарларни зиёрат қилиш имконини берувчи «тунги музейлар» каби инновацион концепциялар яратилган. Ушбу ташаббус Афродисиас каби очиқ осмон остидаги музейларга ташриф буюрувчилар сонининг рекорд даражада ошишига олиб келди.

Фото: Туркия Туризм агентлиги

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой туризм мавсумини 12 ойга узайтириш орқали 81 вилоятнинг барчасига сайёҳларни жалб қилмоқчи.

Туркиянинг асосан Мармара ва Ўрта ер денгизи минтақалари мамлакат туризм даромадларининг 80 фоизини ташкил қилади. Эгей минтақаси тахминан 10% улушга эга бўлса, қолган 10% Қора денгиз минтақаси ва Анадолунинг бошқа минтақалари ўртасида тақсимланган. Бошқа ҳудудларга туризмни олиб бориш билан бирга, сайёҳлар сони ва даромадни ошириш асосий мақсадамиздан бири. Биз учун энг муҳим масалалардан бири Эгей қирғоғи: маданий бойликлари, қирғоқлари ва табиий ресурсларига бой бўлишига қарамасдан, у туризмда озроқ суст. Эгей қирғоқларини сайёҳларнинг кун тартибига олиб чиқиш учун саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз, – дейди Меҳмет Нури Эрсой.

Бой ва атроф-муҳитга эътиборли сайёҳларнинг ҳотиржамликни биринчи ўринга қўйишини билган вазир Эрсой, туризм объектларининг барқарорлик сертификатларини олишини таъминлаш учун жадал ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда Туркиядаги тахминан 21 000 меҳмонхонадан 16 000 дан ортиғи барқарорлик сертификатига эга.

Фото: Туркия Туризм агентлиги

Туркияни 200 дан ортиқ ўлкага танитган Туркия туризм ташвиқот ва ривожлантириш агентлиги (ТГА) мамлакат нафақат «денгиз, қум ва қуёш»да дам олиш, балки табиат саргузаштлари, круиз туризми ва кўк круизлар, велосипед ва бошқа спорт турлари, археологик ва маданий саёҳатлар, диний йўналишлар ва гастрономик тажрибалар каби туризм йўналишларини кенг ташвиқот қилмоқда. Истанбул, Измир ҳамда Бодрум дунёга машҳур Мишлен гастрономик қўлланмасига киритилгани муваффақиятнинг яққол далили. Туркиянинг туризм соҳасидаги муваффақиятининг яна бир исботи Анқара ва Гордион қадимий шаҳарлари UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги объектларидан ўрин олгани.

Қайд этиш керак, Туркияга 2023 йилда 56,7 миллион турист ташриф буюрган. Мамлакат туризмдан тушган даромади 54,3 миллиард доллар тенг. Турк расмийлари, туризмдан тушган даромади билан яқин келажакда дунёнинг энг муҳим учинчи туризм давлати бўлишни мақсад қилган. Шунингдек, расмийлар Туркия бой сайёҳлар томонидан энг кўп танланган йўналишлардан бири бўлишни режалаштирмоқда.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди