Таҳририят

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақида Ўзбекистон ва жаҳондаги янгиликларни тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр. Шунингдек, таҳририят ўз олдига ўқувчилар учун қизиқарли интервью, рейтинг ва таҳлиллар етказиб беришни мақсад қилган.

Нашр Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб борувчи жамоат ва давлат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради. Таҳририят мавжуд қонунчиликка кўра сайтда нашр этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилгани эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Материаллардан фойдаланишда сайт номини берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган жойда тақдим этиш сўралади.