ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди
Таҳлилчилар, дастурчилар, журналистлар, молиячилар ҳамда юрист ёрдамчиларининг вазифасини сунъий идрок бемалол бажара олиши аниқланди
Business Insider таҳлилчилари сунъий идрок (СИ) сабаб касбидан айрилиб, ишини йўқотиши мумкин бўлган касблар рўйхатини эълон қилди.
Биринчи бўлиб техник лавозимларда ишловчи касб эгалар — дастурчилар, муҳандислар ҳамда таҳлилчилар ишсиз қолиши мумкин. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари — журналистлар ҳамда реклама бўлими мутаҳассислари, пиарчилар «ҳайдалиши» мумкин.
СИ шунингдек, молия билан боғлиқ касб эгаларининг ҳам ишини олиб қўйиши мумкин. Жумладан, молиявий таҳлилчилар ҳамда шахсий молияларни бошқариш бўйича маслаҳатчилар ишсиз қолади. Бундан ташқари, савдо-сотиқ ва инвестиция фаолияти билан, бозорлар таҳлили билан шуғулланадиган тадқиқотчилар ҳам касбини ўзгартиришга мажбур бўлади.
Сунъий идрок таъсирига учрайдиган касблар рўйхатида call-марказ ходимлари, юрист ёрдамчилари, график дизайнерлар, бухгалтерлар ва ҳатто ўқитувчилар ҳам жой олган.