Ўзбекистоннинг 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинди
Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-июль ойларидаги ташқи савдо айланмаси 28,1 млрд долларни ташкил қилди. Шундан 11,3 млрд доллари экспорт, 16,8 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг 2022 йилининг 7 ойи давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 28,1 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Хабар қилинишича, ташқи савдо айланмасининг 40,2 фоизи ёки 11,3 миллиард доллари экспорт, 59,8 фоиз ёки 16,8 миллиард доллари импорт улушига тўғри келади.
Экспорт ҳажмининг энг катта қисмини саноат маҳсулотлари ташкил қилган — 2,7 миллиард доллар.
Шунингдек:
- хизматлар — 2 миллиард;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 781 миллион;
- кимёвий маҳсулотлар — 723 миллион;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 676 миллион;
- турли тайёр маҳсулотлар — 582 миллион;
- машина асбоб ва ускуналари — 480 миллион;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 239 миллион долларни ташкил қилган.
Шунингдек, машина ва транспорт асбоб ускуналари 5,6 миллиард долларлик миқдор билан импорт ҳажмининг энг катта улушини ташкил қилган.
Импортнинг қолган қисми:
- саноат маҳсулотлари — 3,2 миллиард;
- кимёвий маҳсулотлар — 2,3 миллиард;
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,8 миллиард;
- хизматлар — 1,4 миллиард;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 824 миллион;
- турли тайёр маҳсулотлар — 753 миллион;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 707 миллион долларга тўғри келади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2022 йилнинг 5 ойидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми ҳақида маълумот берилганди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 7 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берилганди.