Ўзбекистонда қайси ҳудудларда автомобиллар кўпроқ ижарага олиниши маълум бўлди
Автомобиллар ижараси бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарёда қайд этилди. Республика бўйича 8 ой давомида мазкур хизматлар ҳажми 2,25 млрд сўмни ташкил этган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида автомобиллар ва енгил автомашиналарни ижарага бериш бўйича хизматлар ҳажми 2 246,7 миллиард сўмнт ташкил этди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг январь-август ойларига нисбатан ўсиш суръати 107,7 фоизга етган.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь-август ойларида автомобилларни ижарага бериш бўйича хизматларнинг умумий ҳажмидаги энг юқори улуш Тошкент шаҳри (26,4 фоиз), Тошкент (13,7 фоиз), Андижон (9,3 фоиз), Қашқадарё (8,4 фоиз), Фарғона (7,7 фоиз) ва Самарқанд (7,3 фоиз) вилоятлари ҳудудларига тўғри келди.
Автомобиллар ва енгил автомашиналарни ижарага бериш учун кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2,5 фоиз;
- Андижон – 9,3 фоиз;
- Бухоро – 5,8 фоиз;
- Жиззах – 2,7 фоиз;
- Қашқадарё – 8,4 фоиз;
- Навоий – 2,7 фоиз;
- Наманган – 4,9 фоиз;
- Самарқанд – 7,3 фоиз;
- Сурхондарё – 5,3 фоиз;
- Сирдарё – 0,9 фоиз;
- Тошкент – 13,7 фоиз;
- Фарғона – 7,7 фоиз;
- Хоразм – 2,4 фоиз;
- Тошкент шаҳри – 26,4 фоиз.