АҚШ давлат қарзи 31 трлн доллардан ошди
АҚШ федерал ҳукуматининг ўз кредиторлари олдидаги қарзлари рекорд даражага етди. Оқ уйнинг айтишича, улар Байден маъмуриятининг прогнозларидан қарз ва камомад даражасидан мамнун
Америка Қўшма Штатлари молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШ давлат қарзи илк марта 31 триллион долларга етди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошди. Бу чегарани босиб ўтиш ўн йил давомида федерал камомадни 1 триллион долларга қисқартиришга ваъда берган президент Жо Байден учун сиёсий қийинчилик туғдиради. Байденнинг сиёсати унинг президентлиги бошланганидан бери қарзларга қарийб 5 триллион доллар қўшди, дейилади хабарда.
Сентябрь ойида АҚШда инфляциянинг ортиши фонида Федераль захира тизими асосий ставкани кўтарган. Натижада у 3-3,25 фоиз оралиғига етганди. Йил охирига қадар у 4,25-4,5 фоизгача етиши мумкин.