Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандгача мунтазам равишда тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига уч мартадан амалга оширилади
Россиянинг «Аэрофлот» Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам тўғридан-тўғри рейслар учун чипталар сотишни бошлади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Аэрофлот»нинг 17 декабрдан бошлаб Boeing 737-800 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқандга эса парвозлар 16 декабрдан Airbus А 319 самолётларида ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
«Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши Петербург аҳолиси учун Марказий Осиёнинг энг қизиқарли давлатларидан бирига саёҳат қилиш ва хизмат сафари қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда», — дейилади хабарда.