Ўзбекистон 2022 йилда цитрус меваларининг импортини оширган
Январь-октябрь ойларида мева импорти ҳажми 90 млн долларга етди. 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга юқорилади
Ўзбекистон 2022 йилда мева ва ёнғоқлар импорти ҳажмини кескин оширган. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон мева импорти ҳажми рекорд даражадаги 90 миллион долларга етди. Бу 2021 йилнинг шу давридаги импортга нисбатан 2,1 баробар, 2020 йилнинг январь-октябрь ойларидаги импортга нисбатан қарийб уч баробар кўпдир.
Шунингдек, 2022 йилнинг 10 ойида экспорт импортдан 5,6 баробар ошган. Мева импортининг деярли ярми бананга тўғри келди. Ўзбекистонга банан импорти йил давомида қиймат жиҳатидан 2,2 бараварга, физик жиҳатдан эса 90 фоизга ошиб, ойига 11,2 минг тоннага етди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга нок импорти 65 фоизга, киви импорти 2,2 баробарга, лимон импорти 5 баробарга, ананас импорти эса 80 фоизга ошди. Деярли барча мева экзотиклари импорт ўсишининг жуда юқори динамикасини кўрсатди.
Бананнинг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолган Эквадордан ташқари, Эрон, Туркия, Покистон, Хитой, Миср, Польша ва Озарбайжон ҳам Ўзбекистонга мева етказиб бериш ҳажмини кескин оширди. Афғонистон Ўзбекистонга қуритилган мевалар етказиб беришни, Молдова ва Украина эса янги олма етказиб беришни кўпайтирди. Эрон ва Туркиядан Ўзбекистон энг кўп турдаги мева ва ёнғоқларни импорт қилган.