Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг баланд йиллик инфляция қайд этилди
Ўзбекистонда 2022 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш суръати 12,3 фоизга етган. Бу охирги уч йилдаги энг баланд йиллик инфляция кўрсаткичи ҳисобланади
Ўзбекистонда 2022 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш суръати 12,3 фоизга етди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Бу охирги уч йилдаги энг баланд йиллик инфляция. 2022 йил декабр ойидаги инфляция 1,2 фоиз бўлганини қайд этган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг маълум қилишича, декабрдаги ойлик инфляция 2016 йилдан буён кузатилган энг паст 1,2 фоизлик кўрсаткичгача тушган бўлса ҳам.
Декабрда озиқ-овқат инфляцияси 1,7 фоизни, ноозиқ-овқат инфляцияси 0,8 фоизни ва хизматлар инфляцияси 1,1 фоизни ташкил этган.
Муҳим озиқ-овқатлардан сут (2,4 фоиз), тухум (5,2 фоиз), картошка (2,4 фоиз), пиёз (9,9 фоиз) ва сабзи (3,7 фоиз) юқори суръатда қимматлаган.
Ижара нархларининг ўсиши деярли тўхтаган (0,5 фоиз).