Ўзбекистонда 10 ойда қанча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?
Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошган
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида корхоналар томонидан 356,1 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 фоизга ошган.
Шунингдек, саноат ишлаб чиқариш таркиби қуйидагича ифодаланган:
- ишлаб чиқариш саноат — 82,9 фоиз;
- тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 9,6 фоиз;
- электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 6,8 фоиз;
- сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 0,7 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп ҳудудлар рейтинги хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 10 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Интервью
Рейтинг
Таҳлил