Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:20 · 01.08.2022

БМТ ва уч давлат келишуви: Украина дони юкланган биринчи кема Одесса портидан жўнаб кетди

Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков Украина, Россия, БМТ ва Туркия тегишли келишувларни имзолаганидан сўнг маккажўхори юкланган биринчи кема Одесса денгиз портидан жўнаб кетганини маълум қилди. Портда яна 16 та кема ўз навбатини кутмоқда.

БМТ ва уч давлат келишуви: Украина дони юкланган биринчи кема Одесса портидан жўнаб кетди
Фото: Александр Кубраков / Facebook

Украина, Россия, БМТ ва Туркия тегишли келишувларни имзолаганидан сўнг Украина маккажўхориси юкланган биринчи кема Одесса денгиз портидан жўнаб кетди. Бу ҳақда Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков маълум қилди.

Кубраковнинг сўзларига кўра, Разони кемаси Сьерра-Леоне байроғи остида  портни тарк этган. У Ливандаги Триполи портига йўл олган. Бортда 26 минг тонна маккажўхори бор.

Инфратузилма вазирининг қўшимча қилишича, Одесса портида яна 16 та кема ўз навбатини кутмоқда. Унинг таъкидлашича, Украина маккажўхори экспорти бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

«Анадолу» агентлигининг ёзишича, кеманинг жўнаб кетганини Туркия Мудофаа вазирлиги тасдиқлаган. Агентлик маълумотларига кўра, кема Истанбулга 2 август куни етиб боради. Шаҳар қирғоқларида назорат ўрнатилгач, кема Ливан томон йўналишини давом эттиради.

Келишув

Аввалроқ Украина ва Россия Қора денгиз орқали Украина ғалласи экспортини қайта тиклаш бўйича келишув имзолиши тўғрисида хабар берилди.

Кейинчалик Москва ва Киев 22 июль куни БМТ ва Туркия билан Украина ғалласини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича алоҳида келишувлар имзолади. Шартномаларга кўра, дон учта портдан: Одесса, Южний ва Черноморскдан экспорт қилинади.

Киев портларни миналардан тозаламайди: кемалар ўтиш учун хавфсиз йўлаклардан фойдаланилади. Жараённи назорат қилиш учун Россия, Украина ва Туркияни ўз ичига олган мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилган.

«Россия кемалари томонидан транспорт эскорти кутилмайди, Украина портларида Россия вакиллари бўлмайди: текширувлар турк сувларида қўшма гуруҳлар томонидан амалга оширилади», — деди Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Украина донининг экспорти Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли тўхтатилганди. Reuters агентлигининг ёзишича, шу сабабли Одесса портида 20 миллион тоннага яқин дон қолиб кетган.

Россия дон экспортини тўсиб қўйишга алоқадорлигини рад этиб, портларни Украинанинг ўзи тўсганига ишора қилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди