Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:33 · 04.08.2022

Ер ислоҳотлари: Ўзбекистон Озарбойжондан нималарни ўрганиши мумкин?

ПМТИ Kommers.uz’га Озарбойжонда амалга оширилган ер ислоҳотларини бўйича таҳлилий мақола тақдим этди.

Ер ислоҳотлари: Ўзбекистон Озарбойжондан нималарни ўрганиши мумкин?
Фото: Президент матбуот хизмати

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га Озарбайжонда амалга оширилган ер ислоҳотлари ва уларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти бўйича таҳлилий мақола тақдим этди.

Таъкидланишича, бугун ер ислоҳотлари Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга масалалардан бири ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги, қолаверса бутун иқтисодиётнинг ривожланиши, озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланиши кўп жиҳатдан ана шу ислоҳотларга боғлиқ. Шунинг учун Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Озарбайжонда амалга оширилган ер ислоҳотларини ўрганиб чиққан.

Ўзбекистон ҳам, Озарбойжон ҳам ўз мустақиллигини деярли бир вақтда қўлга киритган. Шу сабабдан улардаги шарт-шароит, иқтисодий ва институционал муаммолар ўхшаш ҳисобланади. Бироқ Озарбойжондаги ер ислоҳотлари анча олдин бошлангани туфайли ҳозирга қадар бу борада етарлича тажриба тўпланган. Озарбойжондаги ер ислоҳотлари Ўзбекистон учун шуниси билан ҳам аҳамиятли экани таъкидланган.

Қайд этилишича, Озарбойжонда ер муносабатларини ислоҳ қилиш бир неча босқичда амалга оширилган. Асосийси биринчи босқич бўлиб, у 1996–2003 йилларга тўғри келган. Бу даврда давлат ерларини хусусийлаштириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилган, 50 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва ислоҳотларнинг қонунчилик асослари яратилган. Ерга эгалик шаклини ўзгартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Лекин, хусусийлаштириш жараёни жуда секин кечган. Давлат активларини топшириш кўп ҳолларда кечиктирилган, айрим ҳолларда берилган активлар аслида фойдасиз бўлиб чиққан. Бунга асосан ҳудудий ҳокимликларнинг ўз кучини йўқотишдан қўрқиб, сунъий тўсиқлар яратгани, ислоҳотлар жараёнига тўсқинлик қилгани сабаб бўлган. Муниципалитетларнинг роли заиф бўлган. Биринчи сайланган муниципалитетлар фақат 2000 йил январь ойидан ишлай бошлаган.

Ерларни тақсимлаш қуръа ташлаш йўли билан амалга оширилган. Таъкидланишича, бундай тақсимот жараён кўп ҳудудларда адолатли ўтганлигини тасдиқлаган.

Хусусийлаштирилган участкаларнинг майдони қишлоқнинг ер ресурсларига боғлиқ бўлиб, ери кам ҳудудларда 0,1–0,5 гектардан бир неча гектаргача ўзгариши мумкин бўлган. Ислоҳотларнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, ер хусусий қўлларга бепул ўтказилган. Яшаш жойидан қатъи назар барча фуқароларга ердан фойдаланиш, ижарага бериш, сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи берилган. Дастурлар мамлакатнинг турли ҳудудларида тажриба асосида амалга оширилган.

Эски бошқарув шаклларининг тугатилиши натижасида ерга эгалик қилишнинг учта шакли яратилган: давлат ерлари, муниципал ерлар ва хусусий ерлар.

Ерларнинг катта қисми, жумладан, экин майдонлари хусусийлаштирилган. Натижада 3,5 миллиондан ортиқ фуқаро ер эгасига айланган. 2004 йилда ер олиш ҳуқуқига эга оилаларнинг 98,1 фоизи ўз ерига эга бўлган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 1996-йилдан бошлаб барқарор ўса бошлаган. Ўсиш йилига ўртача 8,4 фоизни ташкил этган ва давр охирига келиб, 1991 йил даражасининг 75 фоизигача тикланган.

Шу билан бирга, ислоҳотларнинг ушбу давридаги бир қатор камчилик ва қўлдан бой берилган имкониятларни ҳам қайд этиш лозим. Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ тармоқларнинг суст ривожланиши, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи уй хўжаликлари учун даромад манбаларининг чекланиши шулар жумласидан ҳисобланади. Бу эса истеъмол ва бошқа саноат товарларига талабнинг ўсишини секинлаштирган.

2004 йилдан Озарбайжонда ер ислоҳотларининг иккинчи босқичи бошланган. Унда асосий эътибор ер ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Шу мақсадда Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ер инспекцияси ташкил этилган, давлат дастурларини амалга ошириш учун халқаро донорлар кенг жалб қилинган. Бундан ташқари ер участкаларини давлат эҳтиёжи учун олиб қўйишнинг аниқ асослари ва мезонлари белгиланган. Ислоҳотларнинг иккинчи босқичи мамлакатда ер бозорининг нотекис бўлсада, интенсив ривожланишини рағбатлантирган.

Қайд этилишича, Озарбойжонда ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда. Бундан ташқари, ислоҳотларнинг аввалги босқичларида жисмоний шахслар томонидан олинган, бироқ ҳужжатлаштирилмаган ерлар учун мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилаяпти.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни якунлаш, шунингдек, саноат ерлари эгаларининг мунтазам субсидиялар олиш имкониятини таъминлашга қаратилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди