Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:14 · 09.09.2022

«Ипак йўли» университетида Ўзбекистон–Исроил академик форуми ўтказилди — фото

Форумни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Форумда Исроил олий ўқув юртлари, жумладан, Холон технологик университети билан келажакдаги ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланди

«Ипак йўли» университетида Ўзбекистон–Исроил академик форуми ўтказилди — фото

7 сентябрь куни «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида Биринчи Ўзбекистон–Исроил академик форуми бўлиб ўтди.

Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори, Исроилнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчиси Бен-Ҳиллел Зеҳавит хоним, Холон технология университети ректори профессор Эдуард Якубов ва Холон университети профессорлари иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов форумни расман очиб бераркан, Исроил олий ўқув юртлари, жумладан, Холон технологик университети билан келажакдаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Ректор Исроил ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш суръатларини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, бунда талабалар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани муҳим эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ШҲТ саммити арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Самарқанд руҳини акс эттириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди.

Холон технологик университети ректори профессор Эдуард Якубов ўз нутқида барча форум иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик туризмни ривожлантириш ва икки мамлакат ташқи иқтисодий алоқалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилганлигини таъкидлади.

Биринчи Исроил-Ўзбекистон академик форуми маданий мерос ва туризм, инновацион технологиялар, ахборот, компьютер ва музей технологияларига бағишланди.

Ушбу форумнинг мақсади Исроил, БАА ва Марказий Осиё давлатларидан олий таълим, саноат ва жамият вакилларини ҳамда инновациялар, академик доиралар, саноат, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳаларидаги Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакилларини бирлаштиришдан иборат.

Конференция иштирокчилари ҳамкорликни янада ривожлантириш, фан ва технология, сунъий интеллект, машиналарни ўрганиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда амалий математика, рақамли тиббий технологиялар, маданий мерос ва туризм, таълим, электрон таълим технологиялари ва бошқа соҳаларда янги тенденциялар борасида фикр алмашишди.

Маълумот учун, Биринчи Ўзбекистон-Исроил академик форумининг аллақачон Тошкент ва Бухорода ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди