Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан фойдаланиш имкони яратилди
Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан (Wi-Fi) фойдаланиш имкони яратилди. Шерзод Шерматов Veon компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашди.
Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан фойдаланиш имкони яратилди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Veon компаниялар (Beeline Uzbekistan) гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Veon раҳбарияти Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда саёхатчилар энди Beeline орқали юқори тезликдаги интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкинлиги бўйича ахборот берди.
Учрашувда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида Veon компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликни янада кенгайтириш айниқса магистраль йўлларда мобил ҳизматларини янада яҳшилаш масалалари муҳокама қилиниб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятлари бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.
Шу билан бирга, томонлар икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.