Ўзбекистоннинг халқаро захиралари: олтин камайди, хорижий валютадаги активлар ўсди
Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 441,1 миллиондолларга тушган

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари таркибида олтин камайди, валютадаги активлар ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йил бошидан 154,6 миллион долларга ёки 0,4 фоизга камайган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1891,10 доллардан 1797,60 долларгача тушишининг таъсири -1,06 миллиард долларни ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 декабрь ҳолатига кўра, 34 миллиард 749,4 миллион долларни ташкил қилмоқда. 1 ноябрда бу кўрсаткич 35 миллиард 211,4 миллион долларга тенг эди.
Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 441,1 миллион долларга етган. Шунингдек, нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори 13 миллиард 195,5 миллион долларни ташкил этган.
Аввалроқ Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 миллион долларга ёки 2,3 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди.






