Дунёнинг энг йирик банклари иқлим ўзгаришига қарши бирлашди
Консорциумга 19 та банк қўшилди.
Дунёнинг энг йирик банклари иқлим хавфларини бошқарадиган ва ўз мижозларининг углерод чиқиндилари ҳақида маълумот тўплайдиган консорциумга бирлашди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Қайд этилишича, консорциумнинг фаолияти алоҳида банкларнинг сиёсатига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.
Консорциумга 19 та банк, жумладан Bank of America, Wells Fargo, National Bank of Canada, шунингдек, Management Association (RMA) кирган. Ушбу бирлашманинг фаолияти иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларни бошқариш ва яшил иқтисодиётга ўтиш стандартларини ишлаб чиқишга қаратилган бўлади.
RMA раҳбари Нэнси Фостернинг айтишича, банклар қайси активлар об-ҳавога таъсир қилишини аниқлаши ва мижозларнинг углерод чиқиндилари ҳақида маълумот тўплаши мумкин. Фостернинг сўзларига кўра, бу жараён банкларнинг пул ювишга қарши курашдаги фаолиятига ўхшаш бўлади.
«Ҳозирда банкларнинг иқлим ўзгариши бўйича биргаликда ишлаши ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Банклар иқтисод ва жамият учун жуда муҳим. Улар «яшил» иқтисодга ўтишга ёрдам беради», — дейди Фостер хоним Bank of America веб-сайтида чоп этилган релизда.
Аввалроқ Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ўсиши прогнозини пасайтиргани хабар қилинганди.