Apple тақдимотида нималар намойиш қилинади?
Apple янги маҳсулотларининг навбатдаги тақдимотини 7 сентябрь куни ўтказади. Унда компания айнан нималарни тақдим этиши бўйича маълумот берилди. Тадбир онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Apple янги маҳсулотларининг навбатдаги тақдимотини 7 сентябрь куни ўтказади. Унда компания айнан нималарни тақдим этиши бўйича Inc. маълумот берди.
Таъкидланишича, тадбир онлайн тарзда ўтказилади. Тақдимот Тошкент вақти билан соат 20:00 да Apple Park кампусидаги «Стив Жобс театри» бўлиб ўтади. Унда iPhone 14 смартфонлари, AirPods Pro иккинчи авлоди ва ақлли соатларнинг учта янги модели тақдим этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, компания IOS 16 ва бошқа операцион тизимлар чиқариладиган санани ҳам ўша куни эълон қилиши керак.
Компаниясининг асосий янгилиги, албатта, iPhone 14 смартфонлари бўлади. Таъкидланишича, катта эҳтимол билан Apple бу йил мини-моделлардан воз кечиши айтилмоқда. Бунинг ўрнига компания iPhone 14 Max ёки iPhone 14 Plus моделини Pro префиксисиз тақдим этиши кутилмоқда. Pro бўлмаган, стандарт моделлар ўтган йилги А15 чипи билан тақдим этилса, А16 чипи iPhone 14 Pro (Max) учун ишлатилади.
Бундан ташқари, iPhone 14 нинг иккала варианти ҳам янгиланган каттароқ камераларга эга бўлади.
iPhone 14 яшил, бинафша, кўк, қора, оқ ва қизил рангларда, iPhone 14 Pro эса тўқ яшил, кумуш, графит, тилла ва бинафша рангларда тақдим этилиши айтилган.
Аввалроқ Apple 7 сентябрь куни iPhone 14 смартфонлари тўпламини тақдим этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Қайд этилишича, тақдимотда Mac компьютерларининг бир нечта моделлари, iPad ва Apple Watch’нинг учта модели намойиш этилади.
Маълумотларга кўра, iPhone 14 базаси iPhone 13 га ўхшаш бўлади, компания 5,4 дюймли мини-версияни истисно қилиб, 6,7 дюймли экранли моделни қўшади. Бундан ташқари, олд камера ўзгаради, бу эса экраннинг бир қисмини бўшатишга ёрдам беради.