Bloomberg Россияни узоқ давом этадиган рецессия ҳақида огоҳлантирди
Bloomberg Россияни узоқ давом этувчи чуқур рецессия юз беришидан огоҳлантирди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йилда Россияда ЯИМ ҳажми 2021 йилга нисбатан 11,9 фоизга тушиб кетиши мумкин.
АҚШ ва Европа санкциялари фонида Россия илгари кутилганидан узоқроқ ва чуқурроқ иқтисодий таназзулга юз тутиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg Россия ички ҳиботларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳисоботга киритилган учта сценарийдан иккитасига кўра, мамлакат иқтисодиёти фақат ушбу ўн йилликнинг охиридагина ўсиш суръатларига қайтиши мумкин.
«Инерциал» сценарий 2023 йилда энг юқори пасайишни кўзда тутади — 2021 йилдаги инқироздан олдинги даражага нисбатан 8,3 фоизга паст. «Стрессли» сценарий бўйича 2024 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2021 йилга қараганда 11,9 фоизга тушади.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Bloomberg нашрига изоҳ берар экан, салбий сценарийни «юз бераётган даҳшатли ҳикоя» деб атади. Унинг сўзларига кўра, материалда мамлакат иқтисодиёти санкцияларга қарамай ,қандай ривожланишини кўрсатувчи таҳлилий ҳисоб-китоблар акс этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg 60 фоиз ҳолатда кейинги 12 ойда евроҳудудда иқтисодий пасайиш кузатилишини маълум қилганди.
Шунингдек, Илон Маск АҚШни рецессия хавфидан огоҳлантирганди.