Telegram’га янги функциялар қўшилди
Telegram мессенжери 2023 йилда илк марта янгиланди, эндиликда Premium обунасига эга фойдаланувчилар учун гуруҳлар ва каналларда таржима қилиш функцияси мавжуд
Telegram мессенжери 2023 йилда илк марта янгиланди, эндиликда Premium обунасига эга фойдаланувчилар учун гуруҳлар ва каналларда таржима қилиш функцияси мавжуд. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Компанияга кўра, янгиланган «Тармоқлардан фойдаланиш» бўлимида Wi-Fi ва мобил трафикдан фойдаланиш бўйича статистик маълумотлар пайдо бўлди. Худди шу жойда фойдаланувчилар автоматик юклаш созламаларини ўзгартириши мумкин.
Бундан ташқари, мессенжерда қабул қилинган медиани автоматик сақлаш мавжуд. Таъкидланишича, созламаларда суҳбатлар турларини, шунингдек, автоматик тарзда сақламоқчи бўлган материаллар ҳажми ва турини ўрнатиш мумкин. Гуруҳ маъмурлари тўққиз турдаги медиа файлларни юбориш учун алоҳида рухсат ёки тақиқ қўйиши мумкин.
Компания, шунингдек, стикер ва эможи панеллари ҳамда реакция ва ҳолат менюсига қидириш имконияти қўшилганини эълон қилди. Фойдаланувчилар аватар конструкторида стикерлар ва анимацион эможилардан шахсий профиль ёки канал учун сурат сифатида фойдаланишлари мумкин бўлади.