Алишер Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк»дан яна улуш сотиб олди
Компания 32 миллион 986 минг 653 дона акция сотиб олди.

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг яна 8,33 фоиз акциясини сотиб олди. Буни биржа маълумотлари тасдиқлайди.
Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 8,33 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг компаниянинг банкдаги умумий акциялари 25 фоизга етди.
Компания 32 миллион 986 минг 653 дона акция сотиб олди. Шу билан, «Телекоминвест»да акцияларнинг умумий миқдори 98 миллион 959 минг 960 донага етди.
Эслатиб ўтамиз, USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 2021 йилнинг ноябрь ойида «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олганди.
«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.
Аввалроқ, 29 октябрь куни Ойбек Ботирович Турсунов «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олганди. Шу билан банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етган. Фонд биржаси сайтида харид нархи бўйича маълумотлар келтирилмаган.
Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 миллион 927 890 тага етганди.






