
Таҳлил 21:10 | 23.5.22
Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?
Кимошди савдоси 18 март куни бўлиб ўтади.
Тошкентдаги «Анҳор» кўнгилочар боғи сотувга қўйилди. Бу ҳақда «E-auksion» сайтида маълум қилинди.
Боғнинг бошланғич қиймати 376 миллиард 485 миллион сўмни ташкил этади ва кимошди савдоси 18 март куни бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, объект 2016 йилда қурилган. Умумий майдони 8,35 гектарга тенг.
Айни пайтда «АНҲОР САЙЛИ» МЧЖ боғининг эгалари «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ (92,27 фоиз) ва «Ўзтемирйўлмаштамир» ДК(7,73 фоиз) ҳисобланади. Сотишдан тушган маблағ таъсисчиларга ўтади.
Аввалроқ Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси сотувга қўйилгани хабар қилинганди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz