Беш юз «кўки»дан 4 минг долларгача: Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари рўйхати
«HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га энг юқори маошли вакансиялар рўйхатини тақдим этди.
Дунё, хусусан, Ўзбекистон бўйича ҳам ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда. «HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.
Қуйидаги рўйхат «HeadHunter Ўзбекистон» томонидан HeadHunter (hh.uz) веб-сайтида жойлаштирилган иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ва иш қидирувчиларнинг резюмелари таҳлили асосида тайёрланган.
Компания: OFFIS LUXTECH
- Лавозим: Java дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 1000 дан 4 минг долларгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: TASTY POINT «Gosht Group» МЧЖ
- Лавозим: Ресторан менежери
- Иш ҳақи миқдори: 2 минг доллар (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Cambridge Learning Centre ўқув маркази
- Лавозим: Инглиз тили ўқитувчиси / IELTS Instructor General English Teacher
- Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 19 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: INTER NATION SCHOOL МЧЖ
- Лавозим: Инглиз тили ўқитувчиси (IELTS/ ESL Teacher)
- Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 18 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: «ЗУМЛИОН КАЗАХСТАН» МЧШ
- Лавозим: Махсус техника бўйича минтақавий савдо менежери
- Иш ҳақи миқдори: 1200 дан 1500 долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: INSANE TECH МЧЖ
- Лавозим: UX/UI дизайнери
- Иш ҳақи миқдори: 600 дан 2000 долларгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Merit education МЧЖ
- Лавозим: Директор
- Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: INSANE TECH МЧЖ
- Лавозим: Python backend дастурчиси (Middle/Senior)
- Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1500 долларгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Premium trade group МЧЖ
- Лавозим: Электроника дўконлари тармоғи менежери
- Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: DGM Shipping
- Лавозим: Сотувлар бўйича менежер
- Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1000 долларгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
HeadHunter (hh.uz) Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи онлайн иш қидириш ва ходимларни ишга ёллаш платформаси ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистон меҳнат бозорида қайси соҳа мутахассисларига талаб юқорилиги ҳақида хабар берилганди.