BMW компанияси i7 электроседанини ишлаб чиқаради
Седаннинг тақдимоти 2022 йилга режалаштирилган

Германиянинг BMW компанияси i7 электроседанини тайёрламоқда ва ушбу моделни F-класс тарихидаги илк электр седан сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Қайд этилишича, BMW i7 бешинчи авлод BMW eDrive электр қувватини олади, модель BMW 7 Series’нинг кейинги авлоди асосини ташкил этувчи янги платформада қурилади. Ушбу электроседаннинг тақдимоти 2022 йилга режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда янги модель Швециянинг Арьеплуг шаҳридаги полигонда синовдан ўтказилмоқда. У ерда муҳандислар электрон ассистентларни ўрнатиш ва стандарт тормоз тизимининг энергияни қайта тиклаш тизими билан ўзаро таъсири устида ишламоқда.
Аввалроқ BMW 2022 йилда ишлаб чиқариладиган янги Concept XM кроссоверини тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.






