Чирчиқда зирҳли техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (фото)
Корхонага БААдаги компания асосчиси Улуғбек Мақсумов асос солган

Бирлашган Араб Амирликларидаги ИНКАС компанияси асосчиси сифатида танилган тадбиркор Улуғбек Мақсумов 17 ноябрь куни зирҳли техникалар ишлаб чиқарилаётган Чирчиқ шаҳридаги замонавий заводга янги AKSUM брендини олиб келди.
AKSUM ҳарбий-саноат компанияси ИНКАСнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланган ҳолда зирҳли ҳарбий ва тижорат транспорт воситаларининг халқаро бозорида ўз салоҳиятга эга ҳисобланади. AKSUM мудофаа саноатидаги ишончли ҳамкор бўлиб, ишлаб чиқарилаётган ҳарбий моделлар ва зирҳли автомашиналар халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланган.

Энг сўнгги муҳандислик ишланмаларидан, юқори сифатли материаллардан ва саноатдаги кўп йиллик тажрибадан фойдаланган ҳолда AKSUM ўз мижозларига хавфсизлик, қулайлик ва ташқи кўриниш нуқтаи назаридан мукаммал маҳсулотларни тақдим этади.

AKSUM ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари, молиявий тузилмалар, юқори мартабали ва VIP мижозларни кенг турдаги моделлар билан таъминлайди.

AKSUM ҳарбий-саноат мажмуаси қуйидаги маҳсулотлар ассортиментини таклиф этади:
- ЛЮКС синфидаги зирҳли автомашиналар;
- зирҳли седан ва зирҳли автобуслар;
- зирҳли биринчи тиббий ёрдам машиналари;
- зирҳли транспорт воситалари;
- турли мақсадлардаги зирҳли ҳарбий машиналар.

Янги компания юқори сифатли ва катта ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир замонавий ишлаб чиқариш кўламини тақдим этади. Барча AKSUM автомобиллари жўнатилишдан олдин қаттиқ сифат назорати синовларидан ўтади. Ўзбекистон ҳудудида Чирчиқ шаҳрида жойлашган 100 000 квадрат метр майдонга эга ишлаб чиқариш объекти бутун дунё бўйлаб автотранспорт воситаларини узлуксиз ва тез етказиб беришни кафолатлайди.



«Бизнинг асосий мақсадимиз энг юқори тоифадаги ва ишончли зирҳли транспорт воситаларини етказиб бериш орқали йўловчилар ва қимматбаҳо бойликларни хавфсиз ташишни таъминлашдир. Бизга ишониб, тўғри танлов қиляпсиз», — дея қўшимча қилган Улуғбек Мақсумов.

Реклама ҳуқуқи асосида






